Ўзбекистон

Урганчда гуруҳ бўлиб режалаштирилган жанжалнинг олди олинди

Бу ҳақида Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати малумот берди.

Урганчда гуруҳ бўлиб режалаштирилган жанжалнинг олди олинди

Жорий йилнинг 31 март куни, вилоят ИИБ Тезкор-қидирув хизматига Урганч тумани “Боғдорчи” маҳалласи ҳудудида 30 нафарга яқин фуқаролар ўзаро гуруҳ-гуруҳ бўлиб муштлашишни режалаштирганликлари тўғрисида маълумот келиб тушган.

 

Ушбу маълумотга асосан, ҳодиса жойига зудлик билан етиб борган вилоят ИИБ ва ДХХ бошқармаси тезкор ходимлари томонидан ўзаро ҳамкорликда амалга оширилган чора-тадбирлар натижасида, ушбу гуруҳлар ўртасида режалаштирилган ўзаро жанжалнинг олди олинишига эришилди. Аниқланишича, ушбу икки гуруҳ таркибида бўлган 2 нафар шахс ўрталарида келиб чиққан ўзаро низони танишларини жалб қилган ҳолда, гуруҳ-гуруҳ бўлиб жанжаллашиб ҳал қилишга уринган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиоят кодексининг 277-моддаси 3-қисми (Безорилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, 9 нафар шахс эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинди, шунингдек ҳодиса иштирокчиси бўлган яна 6 нафар шахс Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183 (Майда безорилик) ва 194-моддаларига (Ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик) асосан 15 сутка муддатга маъмурий қамоққа олинди.

custom img

Ўзбекистон 19 мартдан БААга авиаташувларни қайта тиклайди

Бекор қилинган чипталар бепул қайта расмийлаштирилади.

custom img

Мактабларда баҳорги таътил 20 мартдан бошланади

4-чорак дарслари 30 мартдан бошланиши белгиланди.

custom img

Самарқандга йил якунига қадар 6 миллион сайёҳ жалб қилиш мақсади қўйилди

Президент раислигида Нарпайда Самарқанд вилоятини ривожлантиришга бағишланган йиғилиш ўтказилди.

custom img

Рамазон ойининг 29 кун бўлиши табиий ҳолат — Фатво маркази

Бу ой ҳаракатига асосланган ҳижрий-қамарий тақвим билан боғлиқ ва рўза савобига таъсир қилмайди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисидаги қарорни имзолади

Туризм қўмитаси ва Транспорт вазирлиги Рамазон кунларида зиёратгоҳлар ва тарихий обидаларга қулай ташриф шароитини яратади.

custom img

Самарқандда 43 минг гектар майдонда яйлов ташкил қилинади

Самарқанд вилоятида яйловлар, чорвачилик ва туризмни ривожлантириш бўйича янги вазифалар белгиланди.

custom img

Самарқандда хориждан олиб келинган 38 килограммга яқин наркотик моддалар мусодара қилинди

Шунингдек, хусусий автомашина гаражига яширилган 9,04 кг опий экстракцияси аниқланган.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Самарқанд вилоятидаги лойиҳаларни ишга туширди ва янгиларининг қурилишини бошлаб берди

Шаҳар ва туманларда 106 та янги лойиҳа ишга тушириш ва қурилишга тайёрлиги маълум қилинди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"