Ўзбекистон

Урганчда қурилишдаги талон-тарожлик аниқланди

Масъуллар амалда бажарилмаган иш учун 500 млн олишган.

Урганчда қурилишдаги талон-тарожлик аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Урганч шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда Хоразм вилояти автомобиль йўллари бош бошқармаси масъул шахслари ва бошқалар Урганч шаҳридаги темир йўл устидан ўтувчи кўприкни реконструкция қилишда расмий ҳужжатларга амалда бажарилмаган қурилиш-таъмирлаш ишларини қўшиб ёзиш орқали жами 549,3 млн сўмни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

 

Шунингдек, Департаментнинг Янгийўл туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда Янгийўл туман Ободонлаштириш бошқармаси ва “T.F.” МЧЖ масъул шахслари ўзаро тил бириктириб, Қирариқ кўчасидаги 592 метр йўл асфальт қилинган бўлса-да, 26.10.2023 йилда ушбу кўчани асфальт қилиш бўйича “Шаффоф” платформасига қўйиб, танловда “T.F.” МЧЖ ғолиб бўлгач МЧЖ раҳбари Ф.Т.билан келишиб расмий ҳужжатларга сохта маълумотлар киритиш орқали жами 239,8 млн сўмни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

 

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Урганчда қурилишдаги талон-тарожлик аниқланди | Zamon.uz