“Карате болакай-2” фильмини суратга олиш ишлари бошланди
У декабрда катта экранларга чиқарилиши режалаштирилган.

Британиялик режиссёр Жонатан Энтвистл “Карате болакай-2” фильмини суратга олиш жараёни бошланганини эълон қилди. Директор Instagram'га “хлопушка” суратини жойлаштирди.
Сюжет тафсилотлари ҳозирча номаълум. Фильмнинг янги қисмида ролларни Бен Ванг, Жеки Чан, Ральф Маккио, Жошуа Жексон ва бошқалар ижро этади.
Маккио бош ролини ўйнаган “Карате болакай-2” франшизаси 1984 йилда бошланган ва Netflix “Кобра Кай” сериали билан давом эттирган. Жеки Чан ва Жейден Смит иштирокидаги ремейк 2010 йилда чиқарилган ва бутун дунё бўйлаб 359 миллион доллар ишлаб топган.







