Ўзбекистон

Президент ташаббуси билан “Махтумқули” фильми яратилмоқда

Кинематография агентлигида мазкур фильм бўйича тақдимот ўтказилди.

Президент ташаббуси билан “Махтумқули” фильми яратилмоқда

2 апрель куни Кинематография агентлиги Бадиий кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Хитой кино ижодкорлари билан суратга олиниши режалаштирилган "Мени кут" кино лойиҳаси, “Уч қаҳрамон”, “Махтумқули”, бадиий фильмлари, “Ўзбекистон кино санъати усталари” туркуми остида яратилган фильм-портретлар, “Ўзбек санъати дарғалари” туркумидаги “Мукаррама Турғунбоева” ҳужжатли фильми, "Буюк Ипак йўли бўйлаб саёҳат” туркумидаги анимацион лойиҳалар кўриб чиқилди.

 

 

Муҳокамада Бадиий кенгаш аъзолари, хитойлик киноижодкорлар, сценарий муаллифлари, режиссёрлар иштирок этди. Кенгаш муҳокамаси аввалида, "Мени кут" фильм сценарийси тақдим этилиб, Бадиий кенгаш аъзолари лойиҳа бўйича ўз фикрларини билдириб ўтди. Сўнгра Музаффархон Эркинов "Махтумқули" (ишчи номи) бадиий фильми бўйича тақдимот ўтказди. Кенгаш аъзолари кино лойиҳа синопсиси, локациялар, туркман актёрларининг видеосиновлари, либослар, реквизитлар билан таништирилди.

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ташаббуси билан яратилиши режалаштирилган мазкур копродукция Ўзбекистон ва Туркманистон кино усталари ҳамкорлигида ишлаб чиқарилади.

 

 

Шунингдек, Ички ишлар вазирлиги билан ҳамкорликда яратилаётган "Уч қаҳрамон" бадиий фильми бўйича суратга олинадиган қўшимча эпизодлар кўриги ва муҳокамаси бўлиб ўтди.

 

 

Кенгаш муҳокамаси давомида "Буюк Ипак йўли бўйлаб саёҳат” туркуми остида яратилиши режалаштирилган ”Широқ афсонаси” анимацион лойиҳасига ҳам тўхталиб ўтилди. Бу бўйича анимацион фильм режиссёри Абдулатиф Ҳайдаров тақдимот ўтказди.

 

 

Муҳокама сўнггида Кенгаш аъзолари барча лойиҳалар бўйича ўз фикр ва таклифларини беришди.

 

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.