Қирғизистонда содир бўлган зилзила кучи Ўзбекистонда сезилди
Бу ҳақда Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар берди.

ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази хабарига кўра, 4 апрел куни Тошкент вақти билан соат 03:43 да Қирғизистонда зилзила содир бўлди.
Зилзила координаталари: 41,88 градус шимолий кенглик; 72,24 градус шарқий узунлик.
Магнитуда М=4 Чуқурлик 5 км. Зилзила эпицентри Тошкентдан 261 км шимоли-шарқда.
Ўзбекистон ҳудудида сезилиш кучи:
-
Янгиқўрғон туманида 2 балл, 81 км;
-
Чортоқ туманида 2 балл, 91 км.







