Ўзбекистон

Қўшиқчи Тейлор Свифт илк марта миллиардерлар рўйхатига кирди

Форбес дунё бўйича кучли бешталикни эълон қилди.

Қўшиқчи Тейлор Свифт илк марта миллиардерлар рўйхатига кирди

Америкалик қўшиқчи Тейлор Свифт биринчи марта Форбес журнали томонидан тузилган миллиардерлар рўйхатига кирди. У билан бирга ChatGPT чатботини яратувчиси Сем Альтман ҳам рўйхатга киритилди.

 

Свифт жами 1,1 миллиард доллар ишлаб топган, Альтманнинг бойлиги эса 1 миллиард долларни ташкил этади.

 

Рўйхатда 233 миллиард доллар бойлик билан биринчи ўринни яна бир бор француз бизнесмени Бернард Арно эгаллади, у оиласи билан ҳашаматли маҳсулотлар ишлаб чиқарувчиларни бирлаштирган LVMH холдингига эгалик қилади.

 

Иккинчи ўринни Тесла асосчиси Спасе Х ва Х ижтимоий тармоғи эгаси Илон Маск (195 миллиард доллар), учинчи ўринни Амазон асосчиси Жефф Безос (194 миллиард доллар) эгаллади.

 

Тўртинчи ўринда Мета корпорацияси раҳбари Марк Сукерберг (177 миллиард доллар) компания акцияларининг ўсиши ҳисобига ўз бойлигини 116 миллиард долларга оширишга муваффақ бўлди. Биринчи бешликни Oracle асосчиларидан бири Ларри Эллисон (141 миллиард доллар) якунлаган.

 

Форбес маълумотларига кўра, 2024 йилда дунёдаги миллиардерлар сони рекорд даражада - 2781 нафарга етади. Бу ўтган йилга нисбатан 141 тага ва аввалги рекорд ўрнатилган 2021 йилга нисбатан 26 тага кўпдир.

 

Форбес таъкидлашича, дунё элитаси ҳар қачонгидан ҳам бойроқ, уларнинг умумий бойлиги 14,2 триллион долларни ташкил қилади.

 

Ўтган йил охирида 189 киши, жумладан, Хитойдан 129 киши рўйхатдан чиқиб кетган.

 

Бундан ташқари, мисрлик тадбиркор Муҳаммад ал-Фаед, Италия собиқ бош вазири Силвио Берлускони, Чили собиқ президенти Себастян Пинера ва қўшиқчи Жимми Баффет каби яна 32 миллиардер вафот этган.

50 га яқин сохта Telegram ресурслари аниқланди: Солиқ қўмитаси огоҳлантирди

50 га яқин сохта Telegram ресурслари аниқланди: Солиқ қўмитаси огоҳлантирди

Киберфирибгарлар қўмита номидан кешбэк савдоси, сохта акциялар ва хавфли иловаларни тарқатмоқда.

Тошкент ҳавоси сифати: ноябрнинг сўнгги кунлари қандай ўтади?

Тошкент ҳавоси сифати: ноябрнинг сўнгги кунлари қандай ўтади?

Пойтахтда 27–30 ноябрь кунлари кучли ҳарорат инверсияси кузатилиши мумкин.

Президент Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Иорданияда бўлади

Президент Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Иорданияда бўлади

Ташриф дастурига кўра, Амман шаҳрида олий даражадаги музокаралар ва бошқа тадбирлар ўтказилади.

Янгиланган ўзбек алифбоси: паспорт ва ID-карталар алмаштириладими?

Янгиланган ўзбек алифбоси: паспорт ва ID-карталар алмаштириладими?

“Ўзбек алифбосига киритилган ўзгартиришларни жамият ҳаётининг барча соҳаларига жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарор лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.

Давлат ташкилотининг собиқ ходими қидирувда эди: у Туркияда ушланди

Давлат ташкилотининг собиқ ходими қидирувда эди: у Туркияда ушланди

У Жиноят кодексининг 167 ва 228-моддалари билан қидирувга берилган бўлиб, Ўзбекистонга қайтарилган.

Қаршидаги хонадонда газ портлади: жароҳатланганлар бор

Қаршидаги хонадонда газ портлади: жароҳатланганлар бор

Ҳозирда ҳодисанинг келиб чиқиш сабаблари ва ҳолатларини аниқлаш юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда 23,5 мингта хорижий корхона фаолият юритмоқда: энг кўпи савдо соҳасида

Ўзбекистонда 23,5 мингта хорижий корхона фаолият юритмоқда: энг кўпи савдо соҳасида

Саноат, ахборот ва алоқа ҳамда қурилиш йўналишлари ҳам хорижий корхоналар фаолиятида етакчи соҳалар қаторида.

Электр энергияси тўлови: газсиз ҳудудлар учун ойлик базавий меъёр оширилди

Электр энергияси тўлови: газсиз ҳудудлар учун ойлик базавий меъёр оширилди

Янги меъёрдан фойдаланиш учун фуқаролардан ариза ёки қўшимча ҳужжатлар талаб этилмайди.