Ўзбекистон

Мадрасага ҳожатхона қурилиб, 65,6 млн сўм зарар етказилди

Натижада, тарихий ёдгорликка жиддий шикаст етказилган.

Мадрасага ҳожатхона қурилиб, 65,6 млн сўм зарар етказилди

Тошкент шаҳри Чилонзор туманидаги Абдулқосим Эшон мадрасаси ички қисмига ўзбошимчалик билан ҳожатхона қуриб олингани аниқланди.

 

Бош прокуратура хабарига кўра, Маданий мерос агентлиги билан ҳамкорликда ўтказилган назорат тадбирларида «У.М.» жамоат фонди мансабдор шахслари томонидан XVI асрга оид Абдулқосим Эшон мадрасаси архитектура ёдгорлиги ички қисмига ҳожатхона қурилиб, коммуникация тармоқлари ўтказилгани маълум бўлган. Оқибатда ёдгорликка 65,6 млн сўм зарар етган.

 

МЧЖ раҳбари О.А. ва бошқалар томонидан Наманган шаҳридаги XIX асрга оид “Сирли масжид” архитектура ёдгорлигининг қадимий ганчкор услубдаги кириш дарвозаси ва минораси тўлиқ бузиб ташланиб, ёдгорликка 554,4 млн сўм зарар етган.

 

Шунингдек, фуқаро М.К. томонидан Андижон шаҳридаги ХХ асрга оид Юнусхожи масжиди архитектура ёдгорлигининг 113,7 м3 қисми бузиб юборилиб, ёдгорликка 801,5 млн сўмлик зарар етказилгани аниқланди.

 

Аниқланган ҳолат юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Назорат тадбирлари давом эттирилмоқда.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Мадрасага ҳожатхона қурилиб, 65,6 млн сўм зарар етказилди | Zamon.uz