Нганноу ватанида дам олмоқда
У собиқ UFС чемпиони ҳисобланади.

Машҳур француз-камерунлик аралаш яккакураш (ММА) жангчиси, оғир вазн тоифасида собиқ UFС чемпиони (120 кг гача) Френсис Нганноу ўзининг ижтимоий тармоқларида янги пост жойлаштирди ва у ерда обуначиларга янги суратларни намойиш этди.
"Уйдаги вақтимни, футбол ўйнашга ва умуман ҳаётдан завқланишга сарфлаяпман", - деб ёзган Френсис.
Эслатиб ўтамиз, бокс қоидаларига кўра ўтган сўнгги жангида Френсис британиялик Энтони Жошуа билан жанг қилганди. Унда Энтони иккинчи раундда нокаут эвазига ғалаба қозонганди.







