Ўзбекистон

ДХХ 11 кг гиёҳвандлик воситасини мусодара қилди

Бу бўйича ҳудудларда тезкор тадбирлар ўтказилган.

ДХХ 11 кг гиёҳвандлик воситасини мусодара қилди

Давлат хавфсизлик хизматининг Наманган вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, “Чортоқ-Наманган” йўналишида ҳаракатланаётган “Нексия” русумли транспорт воситаси тўхтатилиб, кўздан кечирилди.

 

Натижада автомашинада йўловчи сифатида кетаётган Чортоқ туманида яшовчи, 1986 йилда туғилган, муқаддам судланган шахснинг ёнида 2 кг 47 гр “гашиш” моддаси борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.

 

Шунингдек, унинг яшаш хонадонидан ҳам келгусида сотиш мақсадида сақланаётган 4 кг 942 гр. “гашиш” моддаси олинди.

 

Ўтказилган тезкор тадбир натижасида жами 6 кг 989 гр “гашиш” гиёҳвандлик воситаси ашёвий далил сифатида олинди.

 

Терговга қадар текширув давомида, ушбу наркотик моддалар муқаддам қирғизистонлик наркокуръерлар томонидан Чортоқ туманига олиб келиниб, хуфия жойга қолдириб кетилганлиги маълум бўлди.

 

Давлатобод туманида ўтказилган тезкор тадбирда, Янгиқўрғон туманида яшовчи, 1996 йилда туғилган, муқаддам судланган шахс ўзининг бошқарувида бўлган “Ласетти” русумли автомашинада 1 кг 842 гр “гашиш” моддасини Наманган шаҳрида истиқомат қилувчи, 1984 йилда туғилган фуқарога 14 минг АҚШ долларига сотишга келишиб, келишилган пулдан 10 минг АҚШ долларини олган вақтида ушланди.

 

Терговга қадар текширув давомида, ушбу гиёҳвандлик воситасини қирғизистонлик наркокуръер муқаддам Янгиқўрғон туманидаги хуфия жойга қолдириб кетганлиги маълум бўлди.

 

Самарқанд вилоятининг Ургут туманида яшовчи, 1988, 1995, 1998 йилларда туғилган 3 нафар фуқаро Тожикистон Республикасидан олиб келинган 936 гр “опий” моддасини харидорга бериб, ундан келишилган пул маблағини олган вақтларида Давлат хавфсизлик хизмати ва ички ишлар органлари ходимлари томонидан ушланди.

 

Шунингдек, тезкор тадбир давом эттирилиб, уларнинг жиноий шериги бўлган – 1992 йилда туғилган ургутлик шахс ҳам ушланди.

 

Таъкидлаш лозимки, мазкур шахсларнинг 2 нафари муқаддам содир этган жиноятлари учун судланган бўлсаларда, ўз хатоларидан тўғри хулоса чиқаришмаган.

 

Давлат хавфсизлик хизматининг Фарғона вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, Қувасой шаҳрида яшовчи, 1986 йилда туғилган шахс муқаддам тожикистонлик жиноий шериги томонидан Қувасой шаҳридаги хуфия жойга қолдириб кетилган 950 гр “гашиш” моддасини олиб, уни 1987 йилда туғилган ҳамшаҳарига пулини кейинчалик бериш шарти билан 6 минг АҚШ долларига сотган вақтида ушланди.

 

Терговга қадар текширув давомида, ушбу наркотик савдосига Қувасой шаҳрида яшовчи, 2002 йилда туғилган фуқаро ҳам алоқадор эканлиги аниқланиб, у ҳам қўлга олинди.

 

Бошқа ҳолатда эса Қўқон шаҳрида яшовчи, 1963 йилда туғилган фуқаро Тожикистон Республикасидан олиб келинган 492 гр “гашиш” моддасини 75 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

 

Ҳозирда мазкур шахсларнинг барчасига нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

ДХХ 11 кг гиёҳвандлик воситасини мусодара қилди | Zamon.uz