Ўзбекистон

Мактаблардаги давоматнинг энг паст кўрсаткичлари кузатилган ҳудудлар маълум қилинди

2022 йилда мактаблардаги ўртача давомат 83,6 фоизни ташкил этган бўлса, 2023 йилга келиб 82,5 фоизга тушган.

Мактаблардаги давоматнинг энг паст кўрсаткичлари кузатилган ҳудудлар маълум қилинди

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти экспертлари Ўзбекистондаги умумтаълим мактабларида давомат билан боғлиқ ҳолатни ўрганди.

 

Таҳлил натижасида аниқланишича, 2022 йилда мактаблардаги ўртача давомат 83,6 фоизни ташкил этган бўлса, 2023 йилга келиб 82,5 фоизга тушган.

 

Ҳудудлар бўйича давоматнинг энг паст кўрсаткичлари Тошкент шаҳри (57,8 фоиз), Жиззах (76,9 фоиз), Тошкент (75,8 фоиз) ва Фарғона (79,8 фоиз) вилоятларида кузатилган. Энг юқори кўрсаткичлар эса Бухоро (89,1 фоиз), Сурхондарё (88,3 фоиз) ва Қашқадарё (88,2 фоиз) вилоятларида кузатилган.

 

Предметлар кесимида, бошланғич синф ўқувчилари орасида энг паст давомат кўрсаткичлари ўзбек тили ва математика предметларида кузатилган.

 

Ўрта синф ўқувчилари орасида ўзбек тили, информатика, адабиёт ва инглиз тили фанлари, юқори синф ўқувчилари орасида ҳам ўзбек тили, информатика, алгебра ва инглиз тили фанларида давоматнинг энг паст кўрсаткичлари кузатилган.

 

Ота-оналар орасида ўтказилган сўров натижаларига кўра,  бетоб бўлиб қолиши (75,4 фоиз), ота-онасига ишларда ёрдам бериши (8,9 фоиз), ота-онаси ишга чиқиши кераклиги, 6 ёшгача бўлган болаларга қарайдиган бошқа одам йўқлиги (3,1 фоиз), хусусий ўқитувчи/репетитор билан ўқиши (1,7 фоиз), мактабга бориши учун қўшимча харажатларга маблағ етишмаслиги (1,1 фоиз) ўқувчиларнинг дарс қолдиришидаги асосий сабаблардир. Сўровда қатнашган ота-оналарнинг 8,5 фоизи фарзанди нима сабабдан дарс қолдирганини билмаслигини айтган.

 

PISA (ўқувчиларнинг таълимдаги ютуқларини баҳолаш бўйича халқаро дастур) маълумотларига кўра, Ўзбекистонда дарсларни кетма-кет уч ой қолдирган ўқувчилар улуши 18,5 фоизни ташкил этган (PISA’да иштирок этган мамлакатлар орасидаги ўртача кўрсаткич 10,3 фоиз). Бу кўрсаткич ўғил болалар орасида қиз болалар орасидаги кўрсаткичга нисбатан юқорироқ.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Мактаблардаги давоматнинг энг паст кўрсаткичлари кузатилган ҳудудлар маълум қилинди | Zamon.uz