Ўзбекистон

Тошкент аэропортида айрим чекловлар жорий қилинди

Кузатувчиларнинг аэропортнинг жўнаб кетиш залига кириши вақтинча чекланган.

Тошкент аэропортида айрим чекловлар жорий қилинди

Тошкент аэропорти ҳудудида мавжуд терминални кенгайтириш мақсадида қурилиш ишлари жадал олиб борилмоқда. Шу муносабат билан қурилиш-монтаж ишлари олиб борилаётган жойларда хавфсизликни таъминлаш ва одамларнинг тўпланиб қолишига йўл қўймаслик мақсадида терминал ҳудудида бир қатор чекловлар жорий этилган.

 

Автотранспорт воситалари, жумладан, таксилар ва сайёҳлик автобуслари кириши учун халқаро терминал автотураргоҳи ёнида йўловчиларни тушириш/олиш учун алоҳида йўлак ажратилган. Ушбу йўлакда йўловчиларни тушириш 10 дақиқадан ошмаслиги лозим. Узоқроқ вақт тўхташ лозим бўлса, автотураргоҳдан фойдаланиш керак.

 

Шунингдек, реконструкция ишлари муносабати билан кузатувчиларнинг Тошкент халқаро аэропортининг жўнаб кетиш залига кириши вақтинча чекланган. Истисно тариқасида, ҳомиладор ва болали аёллар, қариялар ва ногиронлар ҳамроҳлигидаги шахсларга терминал ичига киришга рухсат этилади. Ушбу шахслар ўзлари билан шахсни тасдиқловчи ҳужжатга эга бўлишлари лозим.

 

Асосий учиб кетиш терминали олдидаги биринчи қават қурилишини ўз ичига олган босқич 2024 йил июнь ойида якунланиши режалаштирилган. “Uzbekistan Airports” компанияси раҳбарияти ва «Тошкент» аэропорти маъмурияти вақтинчалик ноқулайликлар учун йўловчилар, кузатувчи ва кутиб олувчилардан узр сўрайди.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.