Ўзбекистон

Тошкентда фоҳишалик қилаётган 1000 дан ортиқ шахс аниқланди

Пойтахт ИИББ бу бўйича рақамларни очиқлади.

Тошкентда фоҳишалик қилаётган 1000 дан ортиқ шахс аниқланди

 

Жорий йилнинг уч ойи давомида Тошкент шаҳрида фоҳишалик билан шуғулланган 1 068 нафар шахслар аниқланган бўлиб, маъмурий тартибда жавобгарликка тортилган. Бу ҳақда пойтахт ИИББ хабар берди.

 

Ўрганишлар жараёнида аниқланишича, жавобгарликка тортилганларнинг 92,8 фоизи (992 нафар) вилоятлардан келиб, бу турдаги ҳуқуқбузарликни содир этган.

 

Бундан ташқари, жорий йилнинг уч ойи давомида қўшмачилик қилиш ёки фоҳишахона сақлаш билан боғлиқ 209 та ҳолат аниқланган ва жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилган.

 

Эслатиб ўтамиз, фоҳишалик билан шуғулланиш Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 190-моддасига кўра маъмурий ҳуқуқбузарлик деб баҳоланади ва базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваригача миқдорда жарима солишга ёки ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.

 

Шунингдек, қўшмачилик қилиш ёки фоҳишахона сақлаш Ўзбекистон Республикасининг 131-моддасига асосан жиноят сифатида малакаланади ва саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

 

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Тошкентда фоҳишалик қилаётган 1000 дан ортиқ шахс аниқланди | Zamon.uz