Ўзбекистон

Оҳангарондаги туғуруқхонада ҳомиладор аёл вафот этди

Ҳолат юзасидан ССВ расмий баёнот берди.

Оҳангарондаги туғуруқхонада ҳомиладор аёл вафот этди

Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилояти Оҳангарон шаҳрида ҳомиладор аёл қорнидаги ҳомиласи билан вафот этгани ҳақида хабар тарқалди. Ҳолат юзасидан Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий муносабат билдирди.

 

Қайд этилишича, 3 апрель куни соат 02:45 да 1992 йил Оҳангарон шаҳрида туғилган Х.А. қорин ва белдаги оғриқ билан Оҳангарон шаҳар тиббиёт бирлашмаси туғуруқ бўлимига “Ҳомиладорлик 4, 39 ҳафта туғуруқ 3. Туғуруқнинг 1 даври, латент фазаси. Семизлик 3 даража” ташхиси билан қабул қилинган. Бемор шифокорлар назорати остида бўлган.

 

4 апрель куни соат 14:10 да аёлнинг тўсатдан аҳволи оғирлашиб, ҳаво етишмаслиги ва юрак соҳасида оғриқ билан нафас олиши қийинлашган. Шундан сўнг зудлик билан реаниматолог иштирокида беморда зарур реанимацион чоралар амалга оширилган.

 

Бироқ шунга қарамай, соат 14:35 да аёлда биологик ўлим ҳолати кузатилган.

 

Суд-тиббий экспертизасининг дастлабки хулосасига кўра, беморнинг ўлимига юрак ишемик касаллиги, ўткир коронар етишмовчилиги, юрак мушакларининг гипертрофияси ва ўткир миокард инфаркти сабаб бўлган.

 

Ҳозирда мазкур ҳолат бўйича ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Якуний хулосалар бўйича жамоатчиликка қўшимча маълумот берилиши айтилган.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Оҳангарондаги туғуруқхонада ҳомиладор аёл вафот этди | Zamon.uz