Саводсиз одамлар учун “ақлли қалам” яратилди
У қайси тилларни қўллаб-қувватлаши ҳозирча номаълум.

Бутунжаҳон саводхонлик жамғармаси саводсизликка қарши глобал миқёсда курашишга мўлжалланган Literacy Pen номли ақлли қалам модули ишга туширилишини эълон қилди.
ЮНEСКО маълумотларига кўра , саводсизлик муаммоси бутун дунё бўйлаб 773 миллионга яқин одамни қамраб олади ва бу ижтимоий-иқтисодий ривожланишга жиддий тўсқинлик қилади. Саводхонлик қалами бу муаммони ҳал қилиши керак. Бу ўрнатилган рақамли экранда матнга айлантириш учун нутқни аниқлаш билан жиҳозланган портатив электрон қурилма.
Literacy Pen қайси тилларни қўллаб-қувватлаши номаълум. Бу консептуал қурилма, шунинг учун унинг келажакда сотувга чиқарилиши ёки йўқлиги ҳам аниқ эмас.







