Ўзбекистон

Тошкент ва Самарқандда адвокатларнинг ноқонуний ҳаракатларига чек қўйилди

Қўлга олинганлардан бири собиқ судья бўлган.

Тошкент ва Самарқандда адвокатларнинг ноқонуний ҳаракатларига чек қўйилди

Тошкент шаҳридаги адвокатлик бюроси адвокати ва қурилиш соҳасида фаолият юритувчи МЧЖ юристи ўзаро келишган ҳолда, суд тизимида юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали, 2021 йилда Жиноят Кодексининг 131 ва 135-моддалари билан судланиб, 8 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилинган ва ҳозирда жазо муддатини ўтаётган шахснинг айбловидан 135-моддани олиб ташлаш орқали, унга нисбатан тайинланган жазони енгилроқ жазо турига алмаштириб бериш эвазига 75 минг АҚШ доллари талаб қилишади.

 

Лекин, улар сўралган пул маблағини олган вақтларида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланди.

 

Таъкидлаш лозимки, мазкур адвокат 2015-2020 йилларда фуқаролик ишлари бўйича Бекобод туманлараро судининг судяси бўлиб, МЧЖ юристи эса 1999-2003 йилларда жиноят ишлари бўйича Бухоро вилоят суди ходими сифатида фаолият юритган.

 

Бошқа ҳолатда эса, муқаддам фирибгарлик билан боғлиқ жинояти учун судланган, Тошкент шаҳридаги адвокатлик фирмаси адвокати суд органларидаги танишлари орқали, узоқ муддатга озодликдан маҳрум этилган маҳкумнинг жазосини озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа жазога алмаштириб бериш эвазига 17 минг АҚШ доллари олган вақтида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланди.

 

Самарқанд шаҳридаги адвокатлик ҳайъати адвокати шаҳар прокуратураси иш юритувидаги жиноят иши бўйича гумонланувчи шахсга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўлламасликлари учун, прокуратура тизимидаги танишлари орқали ёрдам бериш эвазига 2 минг АҚШ доллари талаб қилиб, 1,5 минг АҚШ доллари олган вақтида Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда прокуратура органлари ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланди.

 

Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28,211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.