Велоспорт бўйича 2 та олтин медаль қўлга киритилди
Швейцарияда бўлиб ўтган “Lifeʼs An Omnium Madison” халқаро мусобақада ҳамюртларимиз ғалаба қозонди.

Велотрек бўйича “Tashkent City Women Professional Cycling Team” жамоаси Швейцариядаги “Lifeʼs An Omnium Madison” мусобақасида иштирок этди. Спортчиларимиз ушбу турнирда 2 та олтин медалга сазовор бўлишди. Шиддатли руҳда кечган беллашувларда Нафосат Козиева очколар пойгаси, Маргарита Мисюрина эса спринт дастурида тенгсиз бўлди.
Очколар пойгаси:
🥇Нафосат Козиева (Ўзбекистон)
🥈Мартина Алзини (Италия)
🥉Валентина Занзи (Италия)
Спринт:
🥇Маргарита Мисюрина (Ўзбекистон)
🥈Алина Зейтс (Швейцария)
🥉Ори Баш (Исроил)
Танзила Нарбаева спортчи қизларни ғалаба билан табриклади: "Нафосат Қўзиева ва Маргарита Мисюрина мамлакатимизни жаҳон миқёсида муносиб ҳимоя қилиб, юксак спорт ютуқларини намойиш этди".
"Бундай ғалабалар тасодифий эмас - улар меҳнат, матонат ва доимо юксакликка интилиш натижаси. Спортчиларимизни табриклайман ва янги ёрқин ғалабалар ёр бўлишини тилаб қоламан!" — деб қайд қилинган Сенат раисининг саҳифасида.







