Ҳайит намозининг ўқилиш вақтлари эълон қилинди
Водий вилоятларида ҳайит намози эртароқ ўқилади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси 2024 йил Рамазон ҳайити 10 апрель, чоршанба кунига тўғри келаётгани муносабати билан ҳайит намози вақтларини белгилаб чиқди.
Шунга кўра, 2024 йил 10 апрель, чоршанба куни Рамазон ҳайити намози қуйидаги вақтларда ўқилади:
1. Андижон вилояти — 06:00
2. Наманган вилояти — 06:00
3. Фарғона вилояти — 06:00
4. Тошкент вилояти — 06:10
5. Тошкент шаҳри — 06:10
6. Сирдарё вилояти — 06:10
7. Жиззах вилояти — 06:15
8. Самарқанд вилояти — 06:20
9. Сурхондарё вилояти — 06:25
10. Қашқадарё вилояти — 06:30
11. Навоий вилояти — 06:30
12. Бухоро вилояти — 06:30
13. Хоразм вилояти — 06:50
14. Қорақалпоғистон Республикаси — 06:50







