Ўзбекистон

Давлат идорасида курсдошларини маишатга чорлаган мансабдор лавозимидан олинди — видео

Бу ҳақда Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги хабар берди.

Давлат идорасида курсдошларини маишатга чорлаган мансабдор лавозимидан олинди — видео

Бухоро вилояти Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат қилиш инспекцияси раҳбари Баҳодир Тошев курсдошларини давлат идорасида маишат қилишга чорлагани боис лавозимидан олинди.

 

Тармоқларда тарқалган видеода Баҳодир Тошев Telegram орқали курсдошларига мурожаат йўллаб, ишхонасида жонлиқ сўйиб, хатм қилаётгани, тадбирдан сўнг спиртли ичимлик ичиш учун шароит ҳозирлаганини айтиб, уларни чақиради. 

 

Масъулнинг хатм қилаётгани мақтовга лойиқ, албатта. Лекин изига “отим”ча қилиши бўлмабди-да. Раҳбарларга маза-а? Хоҳласа ишхонада ҳам спиртли ичимлик истеъмол қилишини оммага очиқлайверади. Қўрқмайди. Назорат йўқлигиданмикан бу? — дейилади Telegramъда тарқалган бу ҳақдаги хабарда. 

 

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ахборот хизматининг билдиришича, ҳолат масъуллар томонидан ўрганиб чиқилган. 

 

Жорий йилнинг 6 апрель куни ижтимоий тармоқларда “Аввал хатм, изига "отим” сарлавҳаси остида тарқалган ҳолатни Республика қурилиш соҳасида назорат қилиш инспекциясининг тегишли масъуллари ўрганиб чиқди. Ушбу ҳолат ҳақиқатан ҳам Бухоро вилояти Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат қилиш инспекцияси раҳбари билан боғлиқ экани маълум бўлди, — дейилади масъуллар изоҳида.  

 

Аниқланишича, видеодаги ҳолат 2023 йил 15 сентябрь куни тасвирга олинган.

 

Ўша куни инспекция бошлиғи туғилган куни сабаб курсдошларига ушбу видеони юборган. Инспекциянинг тегишли масъуллари Баҳодир Тошевга бундай хати-ҳаракатлар касб этикасига тўғри келмаслигини тушунтирди. Тошевнинг ушбу ҳаракати боис эгаллаб турган лавозимидан озод этилишини маълум қиламиз, — дейди вазирлик вакиллари.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.

Давлат идорасида курсдошларини маишатга чорлаган мансабдор лавозимидан олинди — видео | Zamon.uz