Тошкентда терроризмга қарши рейд бошланди
Қайд этилишича, бу борада сўнгги 3 ойда 50 та жиноий иш очилган.

Тошкент шаҳрида диний экстремизм ва терроризм билан боғлиқ ҳолатларни олдини олиш мақсадида қатор тезкор тадбирлар олиб борилмоқда. Бу ҳақда шаҳар ИИББ хабар берди.
Қайд этилишича, Тошкент шаҳрида экстремистик радикал гуруҳларга қўшилган фуқароларнинг хонадонларида 45 та тинтув тергов ҳаракатлари ўтказилган. Гумондор шахслар қўлга олинмоқда.
Жорий йилнинг 3 ойи давомида диний экстремизм ва терроризм билан боғлиқ ҳолатлар юзасидан 50 та жиноят иши қўзғатилган, 188 та ҳуқуқбузарлик юзасидан маъмурий баённомалар расмийлаштирилиб, жами 264 нафар шахсларга нисбатан нисбатан қонуний чоралар кўрилган.







