Ўзбекистон

Илк бор ноёб генетик касалликлар гуруҳи харитаси тузиб чиқилди

Орхус университети бу бўйича янги тадқиқот олиб борди.

Илк бор ноёб генетик касалликлар гуруҳи харитаси тузиб чиқилди

“Эктодермал дисплазия” атамаси ҳаёт сифатига жиддий таъсир кўрсатадиган генетик касалликларнинг кенг доирасини қамраб олади. Баъзи одамлар терламайди, бошқалари етишмайдиган ёки конус шаклидаги тишлар билан туғилади, учинчисининг эса сочлари жуда кам, скелет шакли бузилган ёки тирноқлари ғайритабиий бўлади. Ушбу атамага жами 49 та ташхис тўғри келади, аммо ҳозиргача аслида қанча инсон Эктодермал дисплазиядан азият чекаётгани ҳақида ҳеч қандай текширув ўтказилмаган.

 

Даниянинг Орхус университети томонидан олиб борилган янги тадқиқот биринчи бор ушбу касаллик тарқалишининг шарҳини тақдим этди ва у Эктодермал дисплазия билан оғриган беморлар аслида илгари тахмин қилинганидан камроқ эканлигини кўрсатади.

 

Маълум бўлишича, Эктодермал дисплазия ташхиси қўйилган одамларнинг атиги 67 фоизи аслида туғма бемордир. “Бу жуда кам учрайдиган касалликларни ўрганиш муҳимлигининг сабабларидан бири”, — дейди тадқиқот муаллифларидан бири, университетнинг клиник тиббиёт кафедрасидан тиббиёт фанлари доктори Лаура Крог Херлин.

 

“Биз нафақат энг кенг тарқалган касалликларни, балки ноёб хасталикларни ҳам ўрганишимиз муҳим. Шунда биз келажакда яхшироқ ташхис қўйиш ва даволашимиз мумкин”, — дейди у.

 

Тадқиқот шуни кўрсатадики, тахминан 7000 кишидан 1 нафари Эктодермал дисплазия билан туғилади, аммо тадқиқот шунингдек, дисплазия ташхиси билан боғлиқ бўлган асосий хусусиятларни ҳам аниқлади. Олимларнинг таъкидлашича, бу муҳим билим, чунки ташхислар кўпинча бир нечта тор соҳаларга бориб тақалади ва тиббиёт тизими ичидаги мутахассисларнинг ҳамкорлигини талаб қилади.

 

Айтилишича, беморларнинг 81 фоизининг тишлари анормал, 59 фоизида терида ва 27 фоизида эса тирноқларида муаммолари мавжуд. Уларнинг тахминан 1/3 қисми одатдагидан камроқ терлайди, бу уларнинг ҳаддан ташқари исиб кетиш хавфини оширади.

 

“Бу шуни англатадики, беморларнинг кўпчилиги турли тор соҳа мутахассислари: дерматолог, педиатр, стоматолог, клиник генетикларга мурожаат қилишади. Шунинг учун ҳам бу каби тиббий мутахассислар бундай беморларга ёрдам бериш учун биргаликда ишлашлари ва уларнинг касалликлари ҳақида зарур билимларга эга бўлишлари керак бўлади. Айнан шунинг учун ҳам беморларда алоҳида эътибор қаратиш лозим бўлган аломатларни аниқлаб олиш жуда муҳимдир”, — дейди Лаура Крог Херлин.

 

Ноёб касалликлар билан оғриган инсонлар кўпинча ўзларининг ҳолати сабаб одамлардан узоқ юришга ҳаракат қиладилар, шифокорга боришни кечиктиришлари ҳам мумкин. Натижада, тўғри ташхис қўйиш ва даволаниш учун кўпроқ вақт талаб қилиниши мумкин. Эктодермал дисплазия ҳақида асосланган билимларнинг ортиши ушбу гуруҳ беморлари учун тез ва сифатли давони таъминлашга хизмат қилади.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Илк бор ноёб генетик касалликлар гуруҳи харитаси тузиб чиқилди | Zamon.uz