Ўзбекистон

Президент Зарбдор туманидаги маҳаллага борди

Давлат раҳбари деҳқончилик билан шуғулланувчи томорқа эгалари билан суҳбатлашди.

Президент Зарбдор туманидаги маҳаллага борди

Шавкат Мирзиёев Жиззах вилояти Зарбдор туманидаги Лалмикор маҳалласида бўлди.

 

Бу ерда 3 минг 700 нафардан ортиқ аҳоли яшайди. Маҳалла обод қилинган, йўл четлари ва бўш майдонларга “Яшил макон” дастури доирасида кўчатлар экилган.

 

Маҳалла деҳқончилик ва чорвачиликка ихтисослашган. 668 та хонадоннинг барчасида томорқа бор. Шунингдек, аҳолига деҳқончилик қилиш учун 126 гектар ер ажратилган.

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг шу йил 5 мартдаги қарорига асосан, томорқа ва деҳқон хўжаликларида янги захираларни ишга солиш, бозорбоп маҳсулотлар етиштириш чоралари кўрилмоқда.

 

Давлат раҳбарига шу борадаги ишларни кўздан кечирди.

 

Жумладан, маҳаллада резавор мевалар етиштириш бўйича ўқув майдони ташкил этилган. Бу ерда маймунжон, хўжағат, голубика кўчатлари ўстирилиб, томорқаларда экилади. Ҳосилга киргач, экспортчилар томонидан сотиб олинади.

 

Президент томорқа эгаларига бу меваларни сифатли етиштириш илмини ўргатиш муҳимлигини таъкидлади. Бу лойиҳани кенгайтириш, аҳолининг харид қобилиятини ошириш учун томорқа эгалари билан банклар ўртасида ҳамкорликни самарали йўлга қўйиш масалалари бўйича фикр алмашилди.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Президент Зарбдор туманидаги маҳаллага борди | Zamon.uz