Ўзбекистон

Сифати кафолатланмаган дори воситаларининг савдосига чек қўйилди

ДХХ ахборот хизмати хабарига берди.

Сифати кафолатланмаган дори воситаларининг савдосига чек қўйилди

Қашқадарё вилояти Яккабоғ туманида яшовчи, 28 ёшли шахс «Банксеф», «Занасеф», «Гансеф» ва «Гандсеф» номли жами 3 минг 767 дона дори воситаларини 54 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди. У дори воситаларини мазкур туманда яшовчи, 28 ёшли фуқародан олган.

 

ДХХ ахборот хизмати хабарига кўра, ушбу шахс ҳам муқаддам сотган дорилари учун 26 млн сўм олган вақтида ушланган. Шунингдек, унинг хонадони тегишли ҳужжатлари бўлмаган, умумий баҳоси 1 млрд 307 млн сўмлик жами 14 минг 909 дона дори воситалари борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинган. Маълум бўлишича, ушбу дори воситалари – тиббиётда қўлланилишига рухсат этилган дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техникалар давлат рўйхатидан ўтмаган.

 

Сирдарё вилояти Ховос туманида ўтказилган тезкор тадбирда эса шу туманда яшовчи фуқаронинг хонадонидан Хитой давлатида ишлаб чиқарилган, тегишли ҳужжатлари бўлмаган ва сифати кафолатланмаган, умумий қиймати 593 млн 142 минг сўмлик 49 020 дона флаконда «Амписул» номли дори воситалари борлиги аниқланган ҳамда уларнинг эгаси ҳисобланган Бекобод шаҳрида яшовчи, 34 ёшли шахс қўлга олинган. Шунингдек, терговга қадар текширув давомида, ушбу дори воситаларини Фарғона вилоятида яшовчи, 1990 ва 1994 йилларда туғилган 2 нафар фуқаро Тожикистондан божхона назоратини четлаб ўтиб, олиб келганликлари аниқланиб, улар ҳам ушланди.

 

Ҳозирда ҳар икки ҳолат юзасидан мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Сифати кафолатланмаган дори воситаларининг савдосига чек қўйилди | Zamon.uz