Юқори Чирчиқда гиёҳванд модда ташувчи йигитлар ушланди
Ҳозирда уларга нисбатан жиноий иш қўзғатилган.

Тошкент вилоятида синтетик гиёҳвандлик воситаларини тарқатиб келган шахс қўлга тушди. Бу ҳақда вилоят ИИББ ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Юқори Чирчиқ туманида тунги хизматга жалб қилинган Патруль-пост хизмати ходимлари ва ҳудудий профилактика инспектори томонидан Жумабозор ҳудудида шубҳали кўринган 24 ёшли икки нафар шахс тўхтатиб текширилган.
Натижада ушбу шахсларнинг ёнидан 28 дона қизил полиетилен пакетларда қадоқланган таркибида фаол гиёҳванд модда бўлган (экспертиза хулосаси) синтетик воситалар борлиги аниқланиб, далилий ашё сифатида ҳужжатлаштирилиб олинган.
Ўрганишлар давомида улар гиёҳвандлик воситаларни белгиланган жойларга яшириб, жойлашув манзилини мобил телефонлари орқали суратга олиб буюртмачига юборишлари маълум бўлган.
Ҳолат юзасидан ушланган шахсларга нисбатан Юқори Чирчиқ тумани ИИБ Тергов бўлими томонидан жиноят кодексининг 273-модда 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилган тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.







