Ўзбекистон

Бухорода 50 дан ортиқ одам овқатдан заҳарланди

Ҳолат тўй маросимида юз берган.

Бухорода 50 дан ортиқ одам овқатдан заҳарланди

Бухоро вилоятида ўтказилган тўй маросимида 50 дан ошиқ одам овқатдан заҳарланди. Бу ҳақда вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси хабар берди.

 

Қайд этилишича, 12 апрел куни соат 22:00 ларда Бухоро туман марказий шифохонасига қоринда оғриқ, кўнгил айниши, қусиш ва умумий ҳолсизлик билан беморлар мурожаат қила бошлаган.

 

Анамнезда барча беморлар Бухоро туманида жойлашган тўйхонада овқат истеъмол қилиш натижасида ушбу шикоятлар келиб чиққанини билдиришган.

 

Зудлик билан Бухоро туман марказий шифохонасига барча врачлар сафарбар этилган. Шунингдек, вилоят юқумли касалликлар шифохонасидан ҳам тегишли мутахассислар жалб этилди ва мурожаат қилганлар тўлиқ кўрикдан ўтказилган.

 

Барча беморларга “Ўткир диарея, гастритик ва гастроэнтеритик шакли, ўрта оғирликда кечиши. Овқатдан заҳарланиш” ташхиси қўйилган ва тегишли инфузион терапия бошланган.

 

Бухоро туман марказий шифохонасига кеч соат 03:00 га қадар жами 16 нафар бемор (4 нафар болалар, 12 нафар катта ёшдагилар) мурожаат қилган.

 

Бундан ташқари, Вобкент туман тиббиёт бирлашмасига қарашли марказий шифохонага ҳам худди юқоридаги шикоятлар билан жами 37 нафар бемор (9 нафар бола ва 28 нафар катталар) мурожаат қилган.

 

Уларга ҳам “Ўткир диарея, гастритик ва гастроэнтеритик шакли, ўрта оғирликда кечиши. Овқатдан заҳарланиш” ташхиси қўйилиб, юқори малакали мутахассислар томонидан консултация ўтказилиб, инфузион терапия бошланган.

 

13 апрел эрталаб соат 09:00 ҳолатида Бухоро туманида даволанаётган 11 нафар бемор ва Вобкент туманидан даволанаётган 32 нафар беморнинг аҳволи яхшиланиб, қониқарли аҳволда уйига жавоб берилган.

 

custom img

Жиззахда уч нафар вояга етмаган қиз ҳовузда чўкиб, вафот этди

Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда.

custom img

Миршод Шакиров қандай қилиб мамлакатлар ва бизнеслар ўртасида кўприк қурмоқда?

Бухорода туғилиб, Тошкентда таҳсил олган, профессионал фаолиятининг муҳим босқичини Нью-Йоркдаги Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош қароргоҳида бошлаган Миршод Шакиров глобал майдонда фаолият юритаётган ўзбекистонликлардан.

custom img

“Райҳон” миллий таомлар ресторани эгаси 8 йилга қамалди

У Жиноят кодексининг иккита моддаси бўйича жавобгарликка тортилган.

custom img

Фарғонада янги туғилган чақалоғини сотишга уринган эр-хотин 5 йилга қамалди

Айбланувчиларнинг сўзларига кўра, болани сотишдан тушадиган маблағ қарзларни ёпиш ва Туркияга ишлаш учун кетишга сарфланиши режалаштирилган эди.

custom img

Ўзбекистонда аномал иссиқ ортга чекинмоқда

Ҳафта ўрталаридан мамлакатнинг кўп қисмида кундузги ҳарорат 30–35 даражагача тушиши кутилмоқда.

custom img

Ўзбекистоннинг 4 та вилоятида сел хавфи эълон қилинди

Кутилаётган ёмғирлар сабаб тоғолди ҳудудларида сел-сув тошқинлари ҳамда айрим жойларда сув тўпланиши эҳтимоли мавжуд.

custom img

Аномал иссиқда ҳашар ва жамоавий ишларни ўтказмаслик талаб этилди

Давлат меҳнат инспекцияси жазирама даврида ходимларни ичимлик суви, сояли дам олиш жойлари ва биринчи тиббий ёрдам воситалари билан таъминлаш мажбурий эканини эслатди.

custom img

Ўзбекистонда аномал иссиқда ҳашар ўтказганлар жавобгарликка тортилади

Меҳнат инспекцияси аномал иссиқ об-ҳаво шароитида фуқаролар саломатлигини ҳимоя қилиш мақсадида  жамоавий ишларни чеклаш бўйича огоҳлантириш билан чиқди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"