Ўзбекистон

Тошкент аэропортида гул дўкони очилди

У бошқа савдо нуқталари каби 24 соат ишлайди.

Тошкент аэропортида гул дўкони очилди

 

Бугун, 13 апрель куни Тошкент аэропортининг учиб келиш зонасидаги кутиб олувчилар павильонида "Air Flowers" бренди остидаги гул дўкони иш бошлади.

 

Майдони 17 квадрат метр бўлган чакана савдо шохобчаси E-auksion.uz электрон платформасидаги савдолар орқали ўтказилди. Дўкон ассортиментида ҳам тайёр гулдасталар, ҳам алоҳида гуллар мавжуд бўлиб, сотувчи улардан мижознинг хоҳишига кўра гулдаста йиғиши мумкин. Гулларни керакли ҳолда сақлаш учун барча гуллар тегишли ҳаво ҳарорати бўлган махсус кичик хонада сақланади. Гул дўконида гулдасталардан ташқари юмшоқ ўйинчоқлар, қутилар ва совғаларни ўраш материаллари мавжуд.

 

 

Пойтахт халқаро аэропортидаги барча савдо нуқталари каби гул дўкони ҳам 24 соат давомида ишлайди. Тўлов учун миллий ва халқаро банк карталари ҳамда нақд пул (ўзбек сўми) қабул қилинади. Шунингдек, кутиб олувчилар залида қаҳва пункти, банкоматлар ва мобил қурилмаларни қувватлантириш станцияси мавжуд.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Тошкент аэропортида гул дўкони очилди | Zamon.uz