Ўзбекистон

Тошкентда автобус ҳайдовчилари жанжаллашди

Жанжал туфайли ҳайдовчи бошқа автобуснинг калитини олиб кетиб қолган.

Тошкентда автобус ҳайдовчилари жанжаллашди

12 апрел куни соат 20:05 ларда 5-автобус саройи филиали тасарруфида бўлган MAN А22 русумли 1-йўналиш бўйлаб ҳаракатланадиган автобус ҳайдовчиси Р.Ў. ва 1-йўналишда ҳаракатланувчи MAN А22 русумли автобус ҳайдовчиси М.Ф. ўртасида можаро келиб чиққан.

 

Расмий хабарга кўра, М.Ф. белгиланган ҳаракат жадвалига риоя қилмасдан Р.Ў. бошқарувидаги автобусдан олдин «БИЙ» бекатидан «Югнакий мавзеси» бекати томон ҳаракатни олдин бошлаб юборган.

 

Шу сабабли Мирзо Улуғбек тумани Буюк Ипак Йўли кўчаси «Саёҳат» бекати қаршисида ўзаро жанжал юзага келган ва ҳайдовчи Р.Ў. ҳайдовчи М.Ф. бошқарувида бўлган «MAN А22» русумли автобуснинг калитини олиб кетиб қолган.

 

Мазкур ҳолатдан хабар топган 5-автобус саройи мутасаддилари тезкорлик билан йўналишга чиқиб, автобуснинг калитини ҳайдовчига етказган ҳамда автобус ўз йўналишида ҳаракатланиб йўловчиларни белгиланган манзилга олиб борган.

 

Шундан сўнг, ушбу икки автобус 5-автобус саройи филиали ҳудудига олиб келинган ва ҳайдовчилар билан бўлган воқеа юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилган.

 

Шунингдек, йўналиш давомида автобусда йўловчилар бўлишига қарамасдан ушбу автобуснинг калитини олиб кетиб, йўловчиларнинг кутиб қолишига сабаб бўлгани ва корхона ички меҳнат тартибини бузгани учун ҳайдовчи Р.Ў.га нисбатан қатъий интизомий чора кўрилиши маълум қилинди.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Тошкентда автобус ҳайдовчилари жанжаллашди | Zamon.uz