Cаломатлик

Витаминлар инсон танасида қандай вазифа бажаради?

Мутахассис бу бўйича маълумот берди.

Витаминлар инсон танасида қандай вазифа бажаради?

Организминнг меъёрда ишлаши учун витаминлар зарур органик бирикма ҳисобланади. Бироқ уларнинг қай бири танада қандай вазифа бажаришини биласизми?

 

Мутахассиснинг фикрича, инсон саломатлигида ушбу органик бирикмаларнинг ўрни беқиёс. Мисол учун, А витамини ҳужайраларнинг ривожланиши, терининг кўркамлиги, сочлар гўзаллиги, тирноқлар саломатлиги, кўриш қувватининг кучли бўлиши, суяклар мустаҳкамлиги, юрак-қон томир, нафас олиш ва репродуктив тизимларнинг яхши ишлаши ва ташқи таъсирлардан ҳимояланишни таъминлайди.

 

Ушбу витамин сабзи, цитрус мевалари, жигар, пишлоқ, творог, сут, тухум, балиқ ва петрушкада кўп бўлади.

 

Д витамини эса танада кальций ва фосфорнинг сўрилишини тартибга солади. Шунингдек, у суяклар мустаҳкамлиги, қоннинг меъёрда ивувчанлиги, шамоллашдан ҳимояланиш, заҳарли моддаларнинг организмдан чиқиб кетиши, яхши кайфият ва юрак-қон томирлар саломатлиги учун зарур.

 

Бу витамин балиқ ёғи, эчки сути, сариёғ, пишлоқ, творог, тухум сариғи, денгиз маҳсулотлари, картошка, ўсимлик ёғи, мол гўштида бисёр. Шунингдек, организмда қуёш нури таъсирида ажралиб чиқади.

 

С витамини — терининг гўзаллиги, кучли иммунитет, соч ва тишлар соғлом бўлиши учун керак.

 

У кўпроқ цитрус мевалари, сабзи, қизил карам, шивит, наъматак, чаканда мойи (облепиха), қизил рангли мевалар, яшил нўхат, турп ва кивида мавжуд.

 

К витамини — танадаги жароҳатларнинг тез битиши, қон сифати ва унинг ивувчанлиги меъёрда бўлишига ёрдам беради.

 

У карам, сабзи, исмалоқ, қичитқи ўт, наъматак, помидор, қулупнай ва кўк чойда мавжуд.

 

Е витамини — гормонлар ҳосил бўлиши, қон ивиши, асаб тўқималари ва иммунитетни мустаҳкамлаш, репродуктив тизим фаолиятининг яхши ишлаши, ташқи салбий таъсирлардан ҳимояланишни таъминлайди.

 

У асосан кунгабоқар ва зайтун ёғи, гўшт, қовоқ, жўхори, сариёғ, ёнғоқ, сут маҳсулотлари ва жигарда бор.

 

В1 — организмда углеводлар алмашинуви, асаб тизими ва мия учун энергия ишлаб чиқариш, жисмоний фаолликни оширишга ёрдам беради. У дон маҳсулотлари, дуккаклилар ва картошкада кўп миқдорда бўлади.

 

В2 — ҳужайраларга энергия ишлаб чиқариш, кўз ва тери саломатлиги учун зарур. Ушбу витамин сут ва сут маҳсулотлари, жигар, бодом, тухум, қўй гўшти, қўзиқорин, гречка ва творогда мавжуд.

 

В6 — оқсиллар сўрилиши, асаб тизимининг яхши ишлаши ва қон томирлари соғлом бўлиши учун керак.

 

У банан, кўк салат, ёнғоқ, карам, буғдой кепаги ва янги ундирилган ниҳоллари, лосось балиғи ҳамда гўштда бўлади.

 

В12 — асаб тизими ва ичаклар саломатлиги, мустаҳкам хотира ҳамда иммунитет ва қизил-қон ҳужайралари ишлаб чиқариш учун зарур.

 

У салат, турли балиқ маҳсулотлари, сут, пишлоқ, тухум сариғида кўп учрайди.

 

Биотин — организмда углевод ва ёғлар синтези, метаболик жараёнларнинг фаоллашишида иштирок этади. У асосан жигар, сут маҳсулотлари, соя, дуккаклилар, ёнғоқда бор.

 

Фолий кислотаси — янги ҳужайралар ўсиши ва анемиянинг олдини олади. У турли кўкатлар, нўхат, мол гўшти ва жигари, буйрак ва тухумда кўп миқдорда бўлади.

 

Унутманг! Ҳар қандай витаминни фақат шифокор тавсияси билангина қабул қилиш зарур. Мутахассис кишининг ёши, жинси, соғлиғи, турмуш тарзи ва бошқа омилларга қараб, қайси витаминларни қанча миқдорда ичиш бўйича кўрсатма беради.

Фарғонада болалар бепул тиббий кўрикдан ўтказилади

Фарғонада болалар бепул тиббий кўрикдан ўтказилади

8-12 июнь кунлари тиббий акция доирасида Фарғона шаҳрида республиканинг етакчи шифокорлари болаларни кўрик ва диагностикадан ўтказади.

Янги саратон дориси 15 та беморда ўсмаларни бутунлай йўқ қилди

Янги саратон дориси 15 та беморда ўсмаларни бутунлай йўқ қилди

Тадқиқот 11 мамлакатда ўтказилган бўлиб, унда бош ва бўйин саратонига чалинган 102 нафар бемор иштирок этган.

“Цикада” вируси Ўзбекистонга хавф солмоқдами?

“Цикада” вируси Ўзбекистонга хавф солмоқдами?

Санепидқўм вакили Нурмат Отабеков вазият юзасидан изоҳ берди.

Дунёда вабодан ўлим кўрсаткичлари ошмоқда

Дунёда вабодан ўлим кўрсаткичлари ошмоқда

ЖССТга кўра, бу бўйича эпидемиологик вазият ёмонлашмоқда.

Маймунчечак бўйича эълон қилинган фавқулодда ҳолат бекор қилинди

Маймунчечак бўйича эълон қилинган фавқулодда ҳолат бекор қилинди

Касалланиш ва ўлим ҳолатларининг камайиши туфайли ЖССТ мпох эпидемиясини фавқулодда ҳолат мақомидан чиқарди.

Ўзбекистонлик шифокорлар Жанубий Кореяда бепул ўқитилади

Ўзбекистонлик шифокорлар Жанубий Кореяда бепул ўқитилади

Ўзбекистон соғлиқни сақлаш делегацияси Кореяда роботлаштирилган жарроҳлик, телемедицина ва қўшма таълим дастурлари бўйича ҳамкорлик келишувларига эришди.

Ўзбекистонлик олимлар вирусли кўз касалликлари учун дори плёнка яратди

Ўзбекистонлик олимлар вирусли кўз касалликлари учун дори плёнка яратди

Плёнка кўзга қўйилганда аста-секин эрийди ва доривор модда томчига қараганда узоқроқ таъсир кўрсатади.

Зарарсиз кўринган газаклар аслида мияни “синдириши” мумкин

Зарарсиз кўринган газаклар аслида мияни “синдириши” мумкин

5 кунлик зарарли овқатланиш мияда доимий ўзгаришларга олиб келади.

Витаминлар инсон танасида қандай вазифа бажаради? | Zamon.uz