Фарғонада ноқонуний оҳак цехи фош бўлди
Цехда салкам 70 млн сўмлик газ ўғирланган.

Фарғона вилоятининг Ўзбекистон туманида ноқонуний оҳак цехи ташкил этган фуқаро аниқланди.
Қайд этилишича, фуқаро А.У. тегишли тартибда давлат рўйхатидан ўтмасдан Фарғона вилояти Ўзбекистон тумани Қоратепа Дашт қишлоғи ҳудудидаги яшаш хонадонида тижорат мақсадларида ноқонуний оҳак цехи ташкил қилиб, табиий газ тармоғига ўзбошимчалик билан улаб, 69,4 млн. сўмлик 46,2 минг метр. куб газни яширин равишда ўғирлагани аниқланди.
Мазкур ҳолат юзасидан 14.04.2024 йилда Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “Д” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, А.У. процессуал тартибда ушланган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.







