Навоийда психотроп таблетка сотаётган дорихона фош бўлди
Ҳозирда ҳолат юзасидан жиноий иш очилган.

Қашқадарё ва Навоий вилоятида кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг муомаласи аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Қайд этилишича, Ғузор туманида тадбиркор Т.Ж.нинг спорт буюмлари сотишга мўлжалланган савдо дўкони сотувчиси Б.Н. жами 400 дона кучли таъсир қилувчи дори воситаларини ҳамда 1 дона пакетдаги кукунсимон моддани фуқаро А.А.га 1,1 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Шунингдек, департаментнинг Зарафшон шаҳри бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда “F-F.” МЧЖга дорихонаси сотувчиси з.М. фуқаро И.Т.га шифокор рецептисиз 50 та капсуладаги “Редуксин” номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини 1 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси (кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.







