Ўзбекистон

Шавкат Мирзиёев Озарбайжон ТИВ раҳбари билан учрашди

Мулоқотда бўлажак тадбирлар режаси кўриб чиқилди.

Шавкат Мирзиёев Озарбайжон ТИВ раҳбари билан учрашди

Президент Шавкат Мирзиёев “Марказий Осиё – Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши” стратегик мулоқоти бўйича вазирларнинг иккинчи учрашувида иштирок этиш учун мамлакатимизга келган Озарбайжон Республикаси ташқи ишлар вазири Жайхун Байрамовни қабул қилди.

 

Учрашув аввалида вазир давлат раҳбарига Озарбайжон Президенти Илҳом Алиевнинг саломи ва эзгу тилакларини етказди.

 

Ўзбекистон-Озарбайжон стратегик шериклик муносабатлари ва кўп қиррали ҳамкорлигини янада кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

 

Олий даражадаги келишувларни амалга ошириш ҳамда ҳамкорликнинг 10 та янги йўналиши бўйича истиқболли лойиҳалар портфелини шакллантиришга алоҳида эътибор қаратилди.

 

Мунтазам ва самарали мулоқотлар туфайли икки томонлама муносабатлар сифат жиҳатидан янги даражага чиққани, амалий мазмун билан бойигани мамнуният ила қайд этилди.

 

Ўтган йилда товар айирбошлаш 27 фоизга ошди. Автомобилсозлик, электротехника, энергетика, тўқимачилик ва қишлоқ хўжалиги тармоқларида кооперация лойиҳалари амалга оширилмоқда. Қўшма инвестиция фонди ўз фаолиятини бошлади.

 

Бўлажак олий даражадаги учрашув ва тадбирлар режаси ҳам кўриб чиқилди.

 

custom img

Давоматни сунъий интеллект назорат қилади: Тошкентдаги 26 та мактабда янги тизим синовдан ўтказилмоқда

Тизим смарт камералар ва Face ID технологияси орқали ўқувчиларнинг дарсдаги иштирокини автоматик қайд этади.

custom img

Уй-жой ва мерос: етим болалар ҳуқуқи қандай ҳимоя қилинади?

Янги қонун билан васийлик ва ҳомийлик тўғрисидаги қонунчиликка муҳим ўзгартишлар киритилмоқда.

custom img

Саида Мирзиёева “Ўзбекфилм” киностудиясини ривожлантириш бўйича режаларини маълум қилди

Саида Мирзиёева Абу Али ибн Синонинг болалиги ҳақидаги тарихий фильм суратга олинаётган майдонда ҳам бўлди.

custom img

Тошкентда МИБ орқали болалар онасига қайтарилди

Шу тариқа суд ҳужжатида белгиланган талаблар амалда бажарилиб, ижро иши якунланган.

custom img

Янги Тошкентнинг эртанги куни ўзимизга боғлиқ — Саида Мирзиёева

Саида Мирзиёева Янги Тошкентдаги қурилиш жараёнлари билан танишиб, тадбиркорларни ҳудудга сармоя киритиш, қурилиш ва бизнес лойиҳаларини йўлга қўйишга чақирди.

custom img

“Туркий дунё маданиятига қўшган ҳиссаси учун”: Озодбек Назарбеков халқаро мукофотга лойиқ кўрилди

Тақдирлаш маросими 26 сентябрь куни Туркиянинг Анталия шаҳрида бўлиб ўтади.

custom img

Маккага дрон ҳужуми: Ўзбекистон ТИВ ҳужумга уринишни кескин қоралади

Вазирлик Саудия Арабистони билан бирдамлигини билдириб, барча томонларни вазминликка ва халқаро ҳуқуқ нормаларига риоя қилишга чақирди.

custom img

Тошкентга кўпроқ яшил масканлар керак — Саида Мирзиёева

Шайхонтоҳур туманида барпо этилиши режалаштирилган янги истироҳат боғи ҳудудида кўл, кўкаламзор майдонлар ва дам олиш учун зарур шароитлар яратилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"