Тошкентда иккита машина аварияга учради
Оқибатда ҳайдовчилардан бири жароҳатланган.

Бугун, 15 апрель куни Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида иккита автомашина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди.
Ҳолат соат 12:20 ларда Яшнобод тумани Оҳангарон кўчасида содир бўлган. Унда Lacetti ҳамда Nexia-1 русумли автомашиналар ўзаро тўқнашиб кетган.
ЙТҲ оқибатида Lacetti ҳайдовчиси тан жароҳат олган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.







