Ўзбекистон

Тошкентда ректорлар форуми бошланди

Унда 100 га яқин ОТМ раҳбарлари қатнашмоқда.

Тошкентда ректорлар форуми бошланди

Тошкентда Ўзбекистон-Тожикистон олий таълим муассасалари ректорларининг II форуми ўз ишини бошлади.

 

Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан ташкил этилган ушбу халқаро анжуман "2030 йил: Ўзбекистон ва Тожикистонда олий таълим ва илм-фанни ривожлантиришнинг устувор йўналишлари" мавзусига бағишланди.

 

 

Унда икки томондан 100 га яқин олий таълим муассасалари раҳбарлари, вазирлик ҳамда идоралар масъуллари иштирок этмоқда.

 

Анжуман давомида университетларнинг фан ва таълим интеграцияси, илмий тадқиқотлар яқинлашуви борасидаги Ўзбекистон ва Тожикистон тажрибаси муҳокама қилиниб, таълим сифатини таъминлаш, билимларни баҳолаш ва самарали бошқарув масалалари бўйича тажриба алмашилмоқда. Шунингдек, Ўзбекистон ва Тожикистон олий таълим муассасалари ўртасидаги халқаро алоқалар хусусиятлари бўйича фикрлар тингланиб, ҳамкорликдаги истиқболли режалар кўриб чиқилмоқда.

 

 

Форум якунида олий таълим, илм-фан соҳаларида ҳамкорликни мустаҳкамлаш, ўзаро тажриба алмашинувни кенгайтириш ва манфаатли алоқаларнинг бошқа долзарб йўналишлари бўйича 50 дан ошиқ англашув меморандуми, битим ва "Йўл хариталари" имзоланиши режалаштирилган.

 

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Тошкентда ректорлар форуми бошланди | Zamon.uz