Тошкентдан Исроилга парвозлар бекор қилинди
Чипталарни қайта брон қилиш ёки қайтариб олиш мумкин.

Яқин Шарқ мамлакатларининг бир қисми устидан ҳаво ҳудудининг ёпилиши муносабати билан, шунингдек, Ўзбекистон авиация ҳукуматининг парвозлар хавфсизлигини таъминлаш зарурати билан боғлиқ қарорини ҳисобга олган ҳолда, Uzbekistan Airways фақат 15 апрель куни HY301/302 Тошкент - Тель-Авив - Тошкент йўналишидаги авиақатновларини бекор қилди.
Ушбу авиақатнов чипталарини қайта бронь қилиш ёки пул маблағларини жарима ундирилмаган ҳолда қайтариб олиш мумкин.







