Ўзбекистон

1 майдан электр ва газ нархи ўзгаради

Бу бўйича Ҳукумат қарори қабул қилинди.

1 майдан электр ва газ нархи ўзгаради

Ўзбекистонда 1 майдан электр энергияси ва газ учун тарифлар табақалаштирилган тартибда ўзгаради.

 

Ҳукуматнинг “Ёқилғи-энергетика соҳасида бозор механизмларини жорий этишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан ёқилғи-энергетика ресурсларининг 2024−2025 йилларда босқичма-босқич ўзгарадиган янги нархлари ҳамда 2024 йилнинг 1 майидан аҳоли учун электр-энергияси ва табиий газ бир ойлик истеъмолининг базавий меъёрлари тасдиқланган.

 

1 майдан электр энергияси нархи истеъмолчиларнинг I ва II гуруҳлари учун ўзгаришсиз – 1 кВт/соат учун мос равишда 1000 сўм ва 900 сўмдан қолдирилмоқда.

 

Истеъмолчиларнинг III гуруҳи, шу жумладан, марказлашган ҳолда электр плиталар билан жиҳозланган кўп қаватли уй-жойлар ва ётоқхоналарда яшовчи маиший истеъмолчилар учун 1 ойдаги истеъмолдан келиб чиқиб қуйидагича белгиланмоқда:

 

  • ойига 200 кВт/соатгача – 225 сўм;

  • ойига 201 кВт/соатдан 1 000 кВт/соатгача – 450 сўм;

  • ойига 1 001 кВт/соатдан 5 000 кВт/соатгача – 675 сўм;

  • ойига 5 001 кВт/соатдан 10 000 кВт/соатгача – 787,5 сўм;

  • ойига 10 000 кВт/соат ва ундан юқори – 900 сўм.

 

Қолган маиший истеъмолчилар учун эса бир ойдаги истеъмолдан келиб чиқиб:

  • ойига 200 кВт/соатгача – 450 сўм;

  • ойига 201 кВт/соатдан 1 000 кВт/соатгача – 900 сўм;

  • ойига 1 001 кВт/соатдан 5 000 кВт/соатгача – 1 350 сўм;

  • ойига 5 001 кВт/соатдан 10 000 кВт/соатгача – 1 575 сўм;

  • ойига 10 000 кВт/соат ва ундан юқори – 1 800 сўмдан этиб белгиланмоқда.

 

Истеъмолчиларнинг IV гуруҳи учун ҳам нархлар ўзгаришсиз – 1 кВт/соат учун 900 сўмдан қоляпти.

 

Қарорда табиий газ етказиб бериш нархидаги ўзгаришлар ҳам келтирилган. Барча истеъмолчилар учун тўлов миқдори ўзгаришсиз – бир кубометр учун 1 500 сўмдан қолмоқда.

 

Йирик улгуржи истеъмолчилар ҳамда бюджет ташкилотлари учун ҳам табиий газ нархи ўзгаришсиз – бир кубометр учун 1 800 сўмлигича сақланади.

 

Коммунал-маиший эҳтиёжлар учун аҳолига мавсумга қараб нарх белгиланмоқда. Ноябрдан февралгача, иситиш мавсумида аҳолига етказиб бериладиган табиий газнинг бир кубометр нархи қуйидагича белгиланди:

 

  • 500 куб метргача истеъмол учун 380 сўмдан 650 сўмгача;

  • 500дан 2500 куб метргача 1500 сўмдан;

  • 2 500дан 5 минг куб метргача 1950 сўмдан;

  • 5 мингдан 10 минг куб метргача 2275 сўмдан;

  • 10 минг куб метрдан юқори истеъмол учун 2 600 сўм.

 

Март-октябрь ойларида газ истеъмоли учун тарифлар қуйидагича белигиланди:

  • 100 куб метргача – 650 сўм;

  • 101 куб метрдан 2500 куб метргача – 1500 сўм;

  • 2500 куб метрдан 5000 куб метргача – 1950 сўм;

  • 5 минг куб метрдан 10 минг куб метргача – 2275 сўм;

  • 10 минг куб метрдан ва ундан юқори истеъмол учун – 2600 сўмдан бўлади.

 

Шунингдек, аҳоли учун суюлтирилган газ тарифи 1 кгга 1120 сўмдан 1600 сўмга ошади. 1 июлдан автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаларига етказиб бериладиган газ нархи 1500 сўмдан 1800 сўмга ошади.

custom img

Миллий музей Марказий Осиёдаги энг йирик маданий лойиҳалардан бирига айланиши шубҳасиз — Саида Мирзиёева

Музейнинг меъморий концепцияси нуфузли Прицкер мукофоти соҳиби Тадао Андо томонидан ишлаб чиқилган.

custom img

Филиппинда паромдаги ёнғинда 35 киши ҳалок бўлди

Ёнган паромдан 30 кишининг жасади топилди. Қутқарувчилар кемага кириб, қидирув ишларини давом эттирмоқда.

custom img

Олмазорда 400 ўринли техникум ва янги касб-ҳунар маркази ташкил этилади

Шунингдек, хорижда ишлаш учун фуқароларни мақсадли тайёрлаш йўлга қўйилади.

custom img

Тошкентда тадбиркорлар учун гаровсиз кредит лимити 200 млн сўмгача оширилади

Йиғилишда Мискин ва Иброҳим ота маҳаллалари ҳудудидаги 305 гектарлик саноат зонасининг салоҳияти ҳам кўриб чиқилди.

custom img

Тошкентдаги 400 та маҳаллани обод қилиш учун 10 трлн сўмлик дастур ишлаб чиқилади

Пойтахтнинг Эски шаҳар ҳудудини комплекс ривожлантириш учун 1 ноябрга қадар ягона концепция ва аниқ лойиҳалар портфели ишлаб чиқилади.

custom img

Тошкентга келаси йили 10 млрд доллар инвестиция жалб қилинади

Инвесторларнинг муаммоларини идорама-идора юрмасдан, бевосита жойида ҳал қилиш учун янги иш тизими жорий этилади.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев “ТоshTech” техника университети фаолияти билан танишди

Университетда илк 400 талаба 100 фоиз давлат гранти асосида таълим олмоқда.

custom img

75 минг талаба хавфсизлиги таъминланади: Президент “Ёшлик” шаҳарчасидаги марказни кўрди

Вазиятлар маркази шаҳарчадаги 41 та талабалар ётоқхонасини қамраб олган. Тизим орқали талабаларнинг давоматини назорат қилиш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш имкониятлари ҳам мавжуд.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"