Жаҳон

Қирғизистон Россияга нота юборди: армияга ёлланган фуқаросини қайтаришни талаб қилди

Қирғизистон 21 ёшли фуқароси Россия армиясига алдов йўли билан жалб қилинганини билдирди.

Қирғизистон Россияга нота юборди: армияга ёлланган фуқаросини қайтаришни талаб қилди

Қирғизистон Россия Ташқи ишлар вазирлигига Украина урушида Россия армияси сафига алдов йўли билан жалб қилинган фуқаросини ватанига қайтариш талаби билан нота юборди. 

 

Маълумотларга кўра, Талас вилоятидан бўлган 21 ёшли Элистан Тўғотулов 2026 йил кузида ижтимоий тармоқларда Россияда яшовчи ватандошининг иш ҳақидаги эълонига дуч келган. Унга Россияда қўриқчилик ва ҳайдовчилик каби ишларда ойига 110 минг рубль (тахминан 1 340 доллар) маош ваъда қилинган.

 

Бироқ йигит Россияга боргач, алдов йўли билан мамлакат Мудофаа вазирлиги билан шартнома имзолашга мажбур қилинган. Шундан сўнг у Украинадаги жанговар ҳаракатларга тайёргарлик кўриш учун Воронеж вилоятидаги полигонга юборилган.

 

Тўғотуловнинг яқинлари 3 ноябрь куни Манас шаҳридан видеомурожаат йўллаб, ҳукуматдан уни ватанига қайтаришга ёрдам беришни сўраган. 

 

Расмий Бишкек Россия томонини йигитни озод қилишга, уни армияга ёллаш ҳолатини текширишга ҳамда бунга алоқадор шахсларни аниқлаб, қонуний жавобгарликка тортишга чақирган.

 

Шу билан бирга, Қирғизистон расмийлари Россияда бўлиб турган фуқароларини ҳарбий хизматга алдов йўли билан жалб этилиш хавфидан огоҳлантирган.

 

БМТ Бош ассамблеясининг Украинадаги уруш даврида содир этилган жиноятларни текширувчи мустақил комиссияси октябрь ойи охирида эълон қилган махсус ҳисоботида Россия армиясига алдов ёки мажбурлаш орқали ёллаш ҳолатлари камида 29 мамлакат фуқароларига нисбатан аниқланганини билдирган. 

 

Яманда бозорга ҳаво ҳужуми уюштирилди: камида 20 киши ҳалок бўлди

Яманда бозорга ҳаво ҳужуми уюштирилди: камида 20 киши ҳалок бўлди

Маҳаллий маъмурият ҳужум юзасидан қарама-қарши маълумот берган.

Сайловдан кейинги икки кун: Илон Маск компаниялари 420 млрд доллар йўқотди

Сайловдан кейинги икки кун: Илон Маск компаниялари 420 млрд доллар йўқотди

Унинг соф бойлиги сўнгги ҳафтада 90 миллиард долларга қисқарган.

АҚШ Эронга янги зарбалар беришга тайёрланмоқда: эҳтимолий сана маълум қилинди

АҚШ Эронга янги зарбалар беришга тайёрланмоқда: эҳтимолий сана маълум қилинди

Оқ уйда 4–5 ноябрь кунлари Дональд Трамп ва миллий хавфсизлик жамоаси Эронга зарбаларни қайта бошлаш масаласини муҳокама қилган.

Путин ва Зеленскийга мактуб: Мелания Трамп Россия ва Украина вакиллари билан учрашди

Путин ва Зеленскийга мактуб: Мелания Трамп Россия ва Украина вакиллари билан учрашди

Учрашувда Олешки шаҳридаги гуманитар операция ва икки давлат билан ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

“Мен қилаётган ишимни яхши кўраман”: Рубио истеъфоси ҳақидаги миш-мишларни рад этди

“Мен қилаётган ишимни яхши кўраман”: Рубио истеъфоси ҳақидаги миш-мишларни рад этди

У ўз ишидан мамнунлигини ва президент учун ишлаш доим режасида бўлганини айтган.

Туркиядаги қуролли ҳужум: саккиз киши ҳалок бўлди

Туркиядаги қуролли ҳужум: саккиз киши ҳалок бўлди

Ҳалок бўлганлар орасида икки нафар ўқитувчи ҳам бор.

Европада 27 та авиарейсга бомба таҳдиди келиб тушди: қирувчи самолётлар ҳавога кўтарилди

Европада 27 та авиарейсга бомба таҳдиди келиб тушди: қирувчи самолётлар ҳавога кўтарилди

Ҳозирча таҳдидлар ортида ким тургани аниқланмаган, бироқ ҳодисалар Россияни Европадаги гибрид ҳужумларда айблаётган расмийларнинг хавотирларини кучайтирди.

Трампнинг оилавий бизнесидан Оқ уйдаги қурилишларгача: демократлар текширув ўтказмоқчи

Трампнинг оилавий бизнесидан Оқ уйдаги қурилишларгача: демократлар текширув ўтказмоқчи

Демократлар Конгрессда назоратини қўлга киритгач, АҚШ президенти, унинг оиласи ва маъмурияти фаолиятини бир қатор йўналишларда текширишни режалаштирмоқда.