Ўзбекистон

Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистон Қамбарота ГЭС-1 бўйича АЖ ташкил этиш ниятида

Мамлакатлар тегишли битим тузишга тайёрланмоқда.

Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистон Қамбарота ГЭС-1 бўйича АЖ ташкил этиш ниятида

Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистон Қамбарота ГЭС-1 қурилиши ва эксплуатацияси лойиҳасини амалга ошириш мақсадида акциядорлик жамияти ташкил этиш ниятида.

 

Knews’га таяниб, Kun.uz'нинг ёзишича, бунда Қирғизистон томонининг лойиҳадаги ва устав капиталидаги улуши 34 фоизни, Қозоғистон ва Ўзбекистон томони эса 33 фоиздан олади. Тегишли уч томонлама ҳукуматлараро битим лойиҳаси Қозоғистоннинг «Очиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар» сайтида эълон қилинди, деб ёзади.

 

Ҳужжатда қайд этилишича, «томонларнинг лойиҳа доирасидаги ҳамкорлиги асосий тамойиллари Қамбарота ГЭС-1да ишлаб чиқариладиган электр энергиясининг барча ҳажмини томонлар белгилаган ташкилотлар томонидан кафолатланган харид қилишдан иборат». 

 

Лойиҳа амалга оширилгач, Қамбарота ГЭС-1 акциялари ва активлари тўлиқ қирғиз томонининг мулкига ўтади, дейилади шартнома лойиҳасида. 

 

2023 йил январ ойида Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон энергетика идоралари раҳбарлари Норин дарёсида Қамбарота ГЭС-1 қурилиши лойиҳасини амалга ошириш бўйича йўл харитасини имзолаган эди. 

 

Қозоғистон Энергетика вазирлигининг фикрича, Қамбарота ГЭС-1 Қирғизистондаги энг йирик электр станцияга айланиши керак ва Марказий Осиё мамлакатларини электр энергияси билан таъминлайди, шунингдек, минтақанинг сув таъминотини барқарорлаштиради. 

 

Аввалроқ президент Садир Жапаров Қамбар-Ота-1 ГЭСи қурилиши 5-6 миллиард долларга тушишини айтган эди. 

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистон Қамбарота ГЭС-1 бўйича АЖ ташкил этиш ниятида | Zamon.uz