Бразилиялик аёл марҳум қариндоши номига кредит олмоқчи бўлди
Ҳозирда у фирибгарлик бўйича айбланиб, ҳибсга олинган.

Воқеа Рио-де-Жанейро шаҳрида содир бўлган. 3 минг доллар қарз олмоқчи бўлган аёл банкка ногиронлар аравачаси билан кирган, унда 68 ёшли амакисининг мурдаси бўлган.
Банк ходимларида шубҳа уйғотмаслик учун аёл ўзини қариндоши билан гаплашаётгандек кўрсатган. Ҳужжатга имзо чекиш вақтида гўё унга ёрдамлашаётгандек бўлиб, марҳумнинг бармоғидан ушлаб қўл қўйдирган.
Бу хатти-ҳаракат банк ходимларининг эътиборини тортган. Улар ногиронлар аравачасидаги одам саволларга жавоб бермагани учун аввалига тез ёрдам машинасини, кейин полицияни чақиришган.
Тиббиёт ходимлари текширув давомида марҳумнинг бир неча соат аввал вафот этганини тасдиқлашган.
Ҳозирда фирибгар ўғирлик ва фирибгарликка уриниш, шунингдек, мурдани таҳқирлашда айбланиб, ҳибсга олинган.







