Олимлар сувни тозалайдиган кристалл яратди
Улар ёруғлик таъсирида автоматик тарзда ҳаракат қилади.

Каталония Кимёвий тадқиқотлар институти олимлари ёруғлик таъсирида фаоллашган ва кумуш ионларини чиқарадиган микроскопик кристалларни яратдилар. Улар сувни хавфли микроблардан тозалайди.
Маълумки, тахминан 100 йил олдин Александр Флеминг биринчи антибиотикни кашф этган. Антибиотиклардан фойдаланиш юқумли касалликларни даволашда катта ютуқ бўлди. Бироқ, вақт ўтиши билан патогенлар дори воситаларига қаршилик кўрсатишни бошладилар. Бугунги кунда антибиотикларга қаршилик глобал соғлиқ муаммосига айланди ва олимлар патогенлар билан курашишнинг янги усулларини изламоқда.
Испаниялик олимлар кумуш тузлари ёрдамида микробларга қарши курашишни таклиф қилишди. Улар микромотор кристаллари учун асос бўлди.
Моделлар кумуш фосфатни ўз ичига олади ва ҳар бири 5 микрометр узунликдаги тўртта шохли кристалли тузилишга эга. Улар сув муҳитида кўзга кўринадиган ёруғлик таъсирида автономатик ҳаракат қилади, кумуш ионлари ва эркин радикалларни чиқаради. Шу билан бирга, кристаллар бактерияларни йўқ қилади ва кейинчалик атроф-муҳитни ифлослантирмасдан ўз-ўзини йўқ қилади.







