Украина Қримдаги ҳарбий аэродромга ҳужум қилди
Ҳодиса оқибатида ёнғин чиққани айтилмоқда.

Маълумотларга кўра, тунда кучли портлашлар содир бўлган, шундан сўнг катта ёнғин юзага келган.
Қрим транспорт вазирлиги Жанкой - Феодосия йўлининг бир қисми ёпилганлиги ҳақида огоҳлантирди.
Ҳужумга учрагани айтилаётган Жанкойдаги ҳарбий-ҳаво кучлари базасида Жанубий ҳарбий округ 4-қўмондонлигининг 27-авиация дивизиясининг 39-вертолёт полки, 3 та авиация эскадрони жойлаштирилгaн эди.
Ҳозирча Киев ҳам, Москва ҳам ҳужум ва унинг оқибатлари ҳақида расмий маълумот бергани йўқ.







