Ўзбекистон

Коррупция ҳақида хабар берувчиларни ҳимоя қилиш кучайтирилади

Бу бўйича қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.

Коррупция ҳақида хабар берувчиларни ҳимоя қилиш кучайтирилади

 

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан ишлаб чиқилган "Коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар берган шахсларни ҳимоя қилиш тўғрисида"ги қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.

 

Қонун билан хабар берувчига қуйидагилар кафолатланмоқда:

  • ҳаёти, соғлиғи, шахсий ва ишчанлик обрўси ҳамда мол-мулкининг ҳимоя қилиниши;

  • шахсига оид маълумотлар ёки бошқа сир тутилиши зарур бўлган маълумотларнинг учинчи шахсларга ошкор қилинмаслиги;

  • зарур ҳуқуқий ёрдам билан таъминланиши;

  • хабар берувчидан қасд олишга қаратилган ҳаракатлар, шу жумладан уни ноқонуний таъқиб қилиш ва жазолашга йўл қўймаслик;

  • хабар берганлиги туфайли ишдан бўшатиш, лавозимини пасайтириш, камситиш, босим ўтказиш ва бошқа шаклларда таъқиб қилинишига йўл қўйилмаслигининг таъминлашиши, меҳнат қонунчилигида белгиланган ҳолатлар бундан мустасно.

 

Ушбу қонун тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи органларга махфийлик асосида кўмаклашувчи шахсларни ҳимоя қилиш билан боғлиқ муносабатларга татбиқ этилмайди.

 

Хабар берувчи ўз танловига кўра коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ҳақида иш берувчига ёки коррупцияга қарши курашиш бўлинмасига ёхуд Агентлик, давлат ташкилотлари ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга хабар қилади.

 

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги:

  • хабарни марказлаштирилган рўйхатга олиш ва таҳлил қилиш имкониятини берувчи марказлаштирилган электрон тизимини яратади;

  • хабар берувчини ҳимоя қилиш билан боғлиқ қонунбузилиш ҳолатлари аниқланганда, қонунбузилиши содир этилишига имкон берган шарт-шароит ва сабабларни бартараф этиш ҳамда айбдор шахсларга тегишли интизомий чоралар қўллаш тўғрисида тегишли давлат ташкилотига тақдимнома киритади, v.b.

 

Иш берувчининг мажбуриятлари:

  • хабар берувчига нисбатан асоссиз интизомий жазо қўлланиши, ишдан бўшатиш, лавозимини пасайтириш, камситиш, босим ўтказиш ва бошқа шаклларда таъқиб қилинишига йўл қўймаслик;

  • хабар берувчининг лавозимини ўзгартириш ва унвонининг кўтарилишини чекламаслик;

  • хабар берувчининг иш ҳажмини қайта тақсимлаш, ўтказиш, мажбуриятларни рад этиш ишларини амалга оширмаслик;

  • хабар берувчига иш ҳақини тўлашда ва рағбатлантиришда камситмаслик;

  • хабар берувчининг таълим олиши, малака ошириши ёки ўзининг касбий ривожланиши имкониятларини чекламаслик;

  • хабар берувчини мавжуд ахборот ёки ташкилот ихтиёридаги бошқа моддий ресурсларидан фойдаланишини чекламаслик;

  • хабар берувчининг иш шароитларига зарар етказмаслик.

 

Хабар берувчи қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ва миқдорда рағбатлантирилади. Хабар берувчини ҳимоя қилишни таъминлаш тўғрисидаги қарор Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи органлар, терговга қадар текширув органлари, суриштирув органлари, дастлабки тергов органлари, прокуратура органлари ва суд томонидан қабул қилинади.Таъқиб ва зўравонлик ҳолатлари ҳақида хавфсираш учун етарли асослар бўлганида хабар берувчига ҳимоя чораларини таъминловчи давлат органлари томонидан ҳимоя ордери берилади. Хабар берувчиларнинг хавфсизлиги Ички ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардияси ва уларнинг ҳудудий органлари томонидан таъминланади.

 

Жамоатчилик муҳокамаси жорий йилнинг 2 май санасига қадар давом этади.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.

Коррупция ҳақида хабар берувчиларни ҳимоя қилиш кучайтирилади | Zamon.uz