Ўзбекистон

Ўзбекистонда энергия тармоғига ажратилган маблағларни очиқлаш таклиф этилди

Депутат Бобур Бекмуродов бу бўйича ўз фикрларни билдирди.

Ўзбекистонда энергия тармоғига ажратилган маблағларни очиқлаш таклиф этилди

Аввалроқ Ҳукумат қарори билан аҳоли учун электр энергияси ва табиий газ таъминоти истеъмолининг базавий меъёрлари тасдиқлангани хабар қилинганди.

 

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Бобур Бекмуродов “табақалаштирилган тарифлар” сабаб бойлар ўз харажатлари учун давлат бюджетидан дотация олмаслиги кераклиги ҳақида ёзди.

 

Унинг ёзишича, Ўзбекистонда электр энергияси истеъмолига тўловлар унинг таннархига мос келмайди, орадаги тафовут давлат бюджетидан субсидиялар ҳисобига қопланади. Бундай ёндашув фуқароларнинг моддий имкониятидан қатъи назар, бутун аҳоли учун қўлланилади.

 

“Энергия ресурсларининг жиддий танқислиги шароитида моддий таъминланган фуқаролар харажатлари учун давлат бюджетидан дотация олмаслиги керак, деб ҳисоблаймиз”, — дейди у.

 

Энергетика вазирлиги ҳисоб-китобларига кўра, ҳозир аҳолининг 15 фоизи ойига 300 кВт/соатдан ортиқ электр энергиясини истеъмол қилади. 75 фоиз аҳолининг истеъмоли эса 200 кВт/соатдан ошмайди. Ўзбекистоннинг энергетика тармоғи туб ислоҳотларга муҳтож, шу муносабат билан тарифларни ўзгартириш ва бозор механизмларини жорий этиш зарурлигини таъкидлади Бобур Бекмуродов.

 

Бобур Бекмуродов масъул вазирлик ва идораларни қуйидагиларни инобатга олишга чақиради:

 

  • Қарор ижроси доирасида марказий иситиш тизими ва табиий газдан фойдаланиш имкони йўқ ҳудудлардаги шароитларни ҳамда асосий иссиқлик манбалари печка ва кондиционерлар эканлигини ҳисобга олиш зарур;

  • Энергетика вазирлиги юқори кучланиш бўлганда маиший техникаларига зарар етган истеъмолчиларга компенсация тўлаш механизмларини ишлаб чиқиши зарур;

  • Ҳукумат давлат бюджетидан энергия тармоғини модернизация қилишга ажратилган маблағларнинг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаши керак;

  • Хорижий тажрибани ўрганиш ҳам муҳим. Масалан, дифференцияланган тарифлар қўлланиладиган мамлакатларда электр энергиясига талаб юқори бўлган пайтларда (аномал ҳаво шароитларида) тариф нормалари сезиларли даражада оширилади.

 

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Ўзбекистонда энергия тармоғига ажратилган маблағларни очиқлаш таклиф этилди | Zamon.uz