Lifestyle

Туркия ўтган йили тиббиёт туризмидан 2,3 миллиард доллар даромад олди

Даволаниш учун борган чет эл фуқаролари сони 1,4 миллион кишини ташкил этди.

Туркия ўтган йили тиббиёт туризмидан 2,3 миллиард доллар даромад олди

Туркия Савдо вазирлиги, Туркиянинг тиббиёт туризми соҳасида халқаро тан олинган аккредитацияга эга 40 та соғлиқни сақлаш муассасаси билан дунёда 7 ўринни эгаллаганини ва ўтган йили бу соҳада 2,3 миллиард доллар даромадга эришганини билдирди.

 

Вазирлик томонидан эълон қилинган баёнотда, тиббий саёҳатлар жадал суръатлар билан кенг тарқалаётган бир пайтда, тиббиёт туризмининг мамлакат иқтисодиётидаги қўшимча қийматини ошириш, компанияларни халқаро бозорларга очиш, уларнинг рақобатбардошлиги ва брендини оширишга қаратилган фаолиятлар қўллаб-қувватланаётгани таъкидланди.

 

Баёнотда, вазирлик кўмагида ишга туширилган Туркиянинг тиббиёт туризми соҳасидаги бренди ва ушбу бренд билан боғлиқ реклама стратегиясининг юзи бўлган "Туркияда шифо" ("Hеаl in Тürkiye") интернет порталига соғлиқни сақлаш туризми соҳасида фаолият кўрсатаётган 175 та муассаса киритилганлиги ва бунга кириш учун мурожаатларнинг кундан кунга кўпайиб бораётганлиги алоҳида айтиб ўтилган.

 

Вазирлик маълумотларига кўра, тиббиёт туризми бўйича энг кўп туристлар Яқин Шарқ мамлакатлари, хусусан, Германия, Буюк Британия, Россия, Озарбайжон, Қозоғистон, Туркманистон, Ўзбекистон ва Афғонистондан ташриф буюрдилар.

 

 

Хабарга кўра, 2022 йилда тиббиёт хизматлари экспортидан 1,9 миллиард доллар даромад олинган бўлса, 2023 йилда эса мамлакатга даволаниш мақсадида келган 1,4 миллион киши билан бу рақам 2,3 миллиард долларга етди.

 

Баёнотда ўтган йили тармоқ вакиллари томонидан ташкил этилган 12 та савдо ва харид делегациясининг қўллаб-қувватлангани, Берлин ва Лондонда ўтказилган тармоқнинг етакчи 2 ярмаркасида миллий иштирокнинг таъминлангани билдирилди.

 

Вазирлик томонидан тиббиёт хизматлари экспорти соҳасида фаолият юритувчи компанияларга кўрсатилаётган дастаклар ҳам қайд этилди. Вазирлик шундай деди: "Дунёнинг энг муҳим туризм ярмаркаларида миллий иштирок таъминланди ва сектор вакиллари иштирок этган 6 та HİSER лойиҳаси қўллаб-қувватлаш доирасига киритилди. 7 та бренд TURQUALITY доирасида ва яна 7 та бренд Брендлаш дастури доирасида қўллаб-қувватланади. 2023 йилда соғлиқни сақлаш хизматлари экспорти соҳасида фаолият юритаётган компанияларимизга кўрсатилган ёрдам 281 фоизга ошиб, 733 миллион лирага кўтарилди. Вазирлик сифатида мамлакатимизнинг глобал тиббий туризмидан оладиган улушини ва қўшилган қийматини ошириш учун сектор манфаатдор томонлари билан мувофиқлаштирилган ҳолда ишлашни давом эттирамиз ва глобал марказ бўлиш мақсадимиз сари қатъий қадамлар билан олға интиламиз."

Зарифа Алиева – нур улашувчи шифокор, фидойи олима ва ғамхўр она

Зарифа Алиева – нур улашувчи шифокор, фидойи олима ва ғамхўр она

Машҳур офтальмолог олима, академик Зарифа Алиева таваллудига 103 йил тўлди. Унинг бой илмий мероси бугун ҳам юксак қадрланмоқда.

Телеграм энди оддий мессенжер эмас, ахборот манбаи ҳам!

Телеграм энди оддий мессенжер эмас, ахборот манбаи ҳам!

Платформа мустақил рақамли экотизим сифатида ривожланиб бормоқда.

Мисрда 70 та футбол майдонига тенг улкан музей очилди

Мисрда 70 та футбол майдонига тенг улкан музей очилди

У ерда 100 мингдан ортиқ археологик артефактлар намойишга қўйилган.

ChatGPT тиббий ва юридик маслаҳат беришни тўхтатади

ChatGPT тиббий ва юридик маслаҳат беришни тўхтатади

OpenAI чат-ботдан фойдаланиш қоидаларини янгилади.

Парижда кўк рангдаги сурат 18,4 млн еврога сотилди

Парижда кўк рангдаги сурат 18,4 млн еврога сотилди

Бу Францияда суратлар учун энг юқори нарх экани айтилмоқда.

Лондонда аёл мия операцияси вақтида мусиқа чалди

Лондонда аёл мия операцияси вақтида мусиқа чалди

Бу воқеа мусиқанинг шифо кучини яна бир бор исботлади.

Дунёдаги энг бадбўй ҳидли гул ўғирлаб кетилди

Дунёдаги энг бадбўй ҳидли гул ўғирлаб кетилди

У коллекционерлар томонидан катта маблағ эвазига сотилиши мумкин.

Эйнштейннинг скрипкаси аукционда сотувга қўйилди

Эйнштейннинг скрипкаси аукционда сотувга қўйилди

Унинг бошланғич нархи тахминан 270 минг доллар этиб белгиланган.