Юлдуз Усмонова “Тожикистон халқ артисти” бўлди
Яна бир гуруҳ санъаткорлар ушбу унвон билан тақдирланган

Муножот Йўлчиева, Юлдуз Усмонова, Озодбек Назарбеков, Оғабек Собировга Тожикистон халқ артисти унвони берилди. Бу ҳақдаги фармонни Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон имзолаган.
Шунингдек, Мирали Дўстизода, Исмоил Назриев, Фурқат Саидов, Тўлқин Тожибоев ва Раҳматулло Ҳошимовга Ўзбекистон халқ артисти унвони берилди







