Ўзбекистон

Зироат Мирзиёева Фарғонадаги ижодий фестивалда қатнашди

Фестиваль ёшларга биргаликда ижодий лойиҳаларни амалга ошириш учун ажойиб имконият бўлди.

Зироат Мирзиёева Фарғонадаги ижодий фестивалда қатнашди

 

Марғилонда илк бор ташкил этилган инклюзив ижодий фестивалда Қарши, Тошкент, Андижон, Нукус ва Марғилондаги "Zamin Creative" студияларининг янги иштирокчилари ва битирувчилари қатнашди.

 

Фестиваль ёшларга биргаликда ижодий лойиҳаларни амалга ошириш учун ажойиб имконият бўлди. Медиа йўналишида иштирокчилар дунёга машҳур риштонлик кулол Алишер Назиров ва Ёдгорлик ипак матолари фабрикаси билан ҳамкорликда «Нигоҳ» кўргазмасини тайёрлади. Ёш актёрлар ўзларининг саҳна кўринишларида дарахтлар кесилиши ва денгизлар қуриши каби муҳим экологик мавзуларни кўтардилар. Ёш дизайнерлар "биргаликда, бир бутун бўлиш" ғоясини асос қилиб, миллий қуроқ усули, яъни майда парчалардан бир бутун буюм яратиш анъанаси орқали инсоннинг табиатга меҳрибон муносабатини очиб бердилар.

 

Зироат Мирзиёева болаларни фестиваль муваффақиятли якунлангани билан табриклади, ижодига муваффақиятлар, ўз салоҳиятини рўёбга чиқариш сари йўлда тўлиқ эркинлик, шодлик ва илҳом тилади.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.

Зироат Мирзиёева Фарғонадаги ижодий фестивалда қатнашди | Zamon.uz