Фарғонада иккита машина аварияга учради
Оқибатда бир киши вафот этган.

Фарғона вилоятининг Марғилон шаҳрида одам ўлими билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ хабар берди.
Қайд этилишича, 19 апрель куни 1986 йилда туғилган ҳайдовчи М.Т. ўз бошқарувидаги Volkswagen русумли автомашинасини Марғилон шаҳар Н.Холматова кўчасида бошқариб бораётиб, 2003 йилда туғилган ҳайдовчи М.М. бошқарувида бўлган Spark русумли автомашинаси билан тўқнашган.
Натижада “Spark” автомашинаси ҳайдовчиси М.М. тан жароҳати олиб ҳодиса жойида вафот этган.







