Ўзбекистон

Ўзбекистонга олиб ўтилган 20 кг синтетик наркотик моддалар мусодара қилинди

Ушбу наркотик моддалар интернет тармоғи орқали мижозларга сотилиши режалаштирилган.

Ўзбекистонга олиб ўтилган 20 кг синтетик наркотик моддалар мусодара қилинди

Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ички ишлар органлари билан ҳамкорликда Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ҳудудида бир нечта тезкор тадбир ўтказилди.

 

Жумладан, Тошкент вилоятининг Қибрай туманида яшовчи фуқаронинг яшаш хонадони кўздан кечирилганда, сотиш учун тайёрлаб қўйилган 4 кг 824 гр “Мефедрон”, 3 кг 274 гр “Спайс” ва 2 кг 130 гр “Алфа-ПВП” синтетик гиёҳвандлик воситалари борлиги маълум бўлиб, улар тегишли тартибда расмийлаштириб олинди. 

 

Аниқланишича, ушбу наркотик моддалар мамлакатга божхона назоратини четлаб ўтган ҳолда Қозоғистондан олиб келинган ва келгусида уларни кичик бўлакларга бўлган ҳолда, интернет тармоғи орқали сотиш режалаштирилган.

 

Бошқа ҳолатда эса 3 дона автомобил эҳтиёт қисми (кардан вали) ичига яширилиб, Россиядан юк автомашинасида юборилган 3 кг 780 гр “Мефедрон” синтетик гиёҳвандлик воситасини Тошкент вилоятининг Зангиота туманида қабул қилиб олган вақтида, Тошкент шаҳрида яшовчи 2 нафар ва Тошкент вилоятида истиқомат қилувчи бир нафар шахс ашёвий далиллар билан ушланди.

 

Аниқланишича, ушбу наркотик моддалар ҳам кичик бўлакларга бўлинган ҳолда, интернет тармоғи орқали мижозларга сотилиши режалаштирилган.

 

Сирдарё вилоятида туғилган фуқаронинг Тошкент шаҳар Янгиҳаёт туманидаги вақтинча яшаш хонадони кўздан кечирилганда 5 кг 687 гр “Прегабалин” кучли таъсир қилувчи моддаси борлиги маълум бўлди. 

 

Мазкур шахс Россиядан келтирилган ушбу кучли таъсир қилувчи моддаларни кичик бўлакларда Янгиҳаёт ва Сергели туманлари ҳудудидаги хуфия жойларга яшириб, сўнгра уларни “Телеграм” мессенжери орқали мижозларга сотишни режа қилган.

 

Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланган.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Ўзбекистонга олиб ўтилган 20 кг синтетик наркотик моддалар мусодара қилинди | Zamon.uz