Нигериялик эркак 58 соат шахмат ўйнаб, рекорд ўрнатди
У тушган пулларни хайрияга сарфламоқчи.

Нигериялик Тунде Онакоя Нью-Йоркдаги шахмат марафонида жаҳон рекордини ўрнатди. У Таймс-скверда 58 соатдан кўпроқ шахмат ўйнади ва ғалаба қозонди.
Рекордчининг айтишича, бутун дунёдаги одамларнинг қўллаб-қувватлаши туфайли у янги ютуқларни қўлга киритишга муваффақ бўлган.
Нигериялик шахматчи марафон доирасида Африкадаги кам таъминланган оилалар фарзандлари учун пул йиғган.







