Ўзбекистон

Ўзбекистонлик олимлар Кореянинг биотехнология марказларида малака оширишади

Фармацевтика соҳасида Ўзбекистон-Корея ҳамкорлик алоқалари мустаҳкамланмоқда

Ўзбекистонлик олимлар Кореянинг биотехнология марказларида малака оширишади

Шу кунларда Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори бошчилигидаги делегация Корея Республикасида бўлиб турган бир вақтнинг ўзида Тошкент шаҳрида Агентлик биносида ҳам Корея Республикасининг бир қатор фармацевтик компаниялари вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.

 

Учрашув давомида хорижий компания вакилларига Ўзбекистон фармацевтика бозори, юртимизда соҳанинг бугунги кундаги ҳолати ва эртанги ривожланиш истиқболлари, Ўзбекистон фармацевтикасининг инвестициявий жозибадорлиги, хорижий ҳамкорларнинг фаолиятини қўллаб-қувватлаш учун яратилган шароитлар ҳақида тақдимот ўтказди.

 

Бундан ташқари, хорижий меҳмонларга Тошкент вилояти, Зангиота туманида барпо этилаётган “Тошкент Фарма парк” инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтик кластери билан таништирилди. Хорижий компаниялар вакиллари кластер ҳудудида олиб борилаётган ишлар ва инвестиция киритиш учун мавжуд имкониятлар билан таништирилди.

 

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги делегациясининг Корея Республикасига ташрифи доирасида Инчхон эркин иқтисодий зонаси (IFEZ) директори ўринбосари, "Pangyo Techno Valley" саноат зонасини ривожлантириш бўлими раҳбари шунингдек, биотехнология бўлими бошлиғи ва "Gyeonggi Bio Center" биомарказининг ривожланиш гуруҳи раҳбарлари билан музокаралар ўтказилди.

 

Маълумот учун: "Pangyo Techno Valley" саноат зонаси Корея Республикаси ҳукумати ташаббуси билан 2005 йилда 662 000 м2 майдонда ташкил этилган. Бугунги кунда биотехнологик зонада АКТ, биотехнологиялар ва нанотехнологияларни ривожлантириш бўйича фаолият юритувчи 1622 та компания мавжуд.

 

"Gyeonggi Bio Center" биомаркази Кёнгидо вилояти раҳбарияти ташаббуси билан 32 000 м2 майдонда 200 7 йилда ташкил этилган. Бу марказ биотехнологиялар соҳасидаги инвестиция ва стартап лойиҳаларини амалга оширишга ихтисослашган. Бугунги кунда марказда 24 та корхона фаолият кўрсатмоқда, 50 минг ходим меҳнат қилмоқда, 14 та стартап лойиҳаси амалга оширилмоқда.

 

Мазкур ишлаб чиқариш ва илмий-тадқиқот йўналишларининг яратилиш тарихи ҳақида делегация аъзоларига батафсил сўзлаб берилди. Қайд этилишича, улар Корея ҳукумати томонидан тўлиқ субсидияланади. Музокаралар доирасида томонлар ҳамкорликнинг кўплаб истиқболли йўналишларини қайд этдилар.

 

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг илмий-тадқиқот институтлари, Ўзбекистон фармацевтика олий ўқув юртлари ҳамда “Тошкент Фарма Парк” инновацион илмий-ишлаб чиқариш кластери ҳамда "Gyeonggi Bio Center" биомаркази ўртасида тажриба ва кадрлар алмашинувига келишилди. Мазкур компания раҳбарияти Ўзбекистон билан илмий-тадқиқот салоҳиятини ривожлантиришдан манфаатдорлигини билдирган ҳолда Кореянинг биотехнология марказларида ўзбекистонлик олимларни малака оширишларида амалий ёрдам беришга тайёрлигини билдирди.

 

 

 

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Ўзбекистонлик олимлар Кореянинг биотехнология марказларида малака оширишади | Zamon.uz