Ўзбекистон

VI BYD Тошкент халқаро марафон якунланди

Ютуққа қўйилган автомашиналар кимларга насиб қилди?

VI BYD Тошкент халқаро марафон якунланди

Бугун Тошкент шаҳри 45 давлатдан 5 мингга яқин ҳаваскор югурувчи ва профессионал спортчиларни VI  BYD Тошкент халқаро марафонида қабул қилди.

 

VI BYD Тошкент халқаро марафони дастурига 4 та масофа: 3 ва 10 км оммавий югуриш мусобақаси,  ярим марафон ва  марафон масофаси киритилган.

 

Марафоннинг умумий мукофат жамғармаси 720 млн сўмни ташкил қилади. Бунда:

Марафон иштирокчилари: I ўрин учун - 60 млн сўм, II ўрин учун –  40 млн сўм, III ўрин учун-30 млн сўм,  IV ўрин учун– 20 млн сўм, V ўрин учун – 16 млн сўм, VI ўрин учун– 10 млн сўм мукофоти билан тақдирланди. 

 

Ярим марафон иштирокчилари: I ўрин учун -  35 млн сўм, II ўрин учун – 25 млн сўм, III ўрин учун -  20 млн сўм,  IV ўрин учун – 16 млн сўм, V ўрин учун  – 12 млн сўм, VI ўрин учун – 8 млн пул мукофоти билан тақдирланди.

 

10 км масофага югуриш иштирокчилари: V ўрин учун – 9 млн сўм, II ўрин учун – 6 млн сўм, III ўрин учун - 3 млн сўм мукофоти билан ва 3 км масофага югуриш мусобақаси ғолиб ва совриндорлари қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

 

Ярим марафонда энг яхши натижа кўрсатган Париж Олимпия ўйинлари лицензиати Шоҳруҳ Давлатов ва марафонда энг яхши натижа қайд этган маҳоратли спортчи Екатерина Тунгусковалар BYD автомашиналарини қўлга киритди.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

VI BYD Тошкент халқаро марафон якунланди | Zamon.uz