Қашқадарёлик йигит Матизга солиб кетилиб, “сомосуд” қилинди
Ҳолат юзасидан расмий муносабат билдирилди.

Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳрида бир йигит самосуд қилингани акс этган видеолар тарқалди.
Расмий хабарга кўра, ҳолат 21 апрель куни соат 16:00 лар атрофида юз берган. Қарши шаҳрида яшовчи йигит танишлари билан бир гуруҳга бирлашиб, ўзаро келишмовчилик натижасида Қарши туманида яшовчи фуқарони Қарши шаҳар “Ватанпарварлар боғи” олдидан “Матиз” русумли автомашинага миндириб, шаҳарнинг Ғафур Ғулом маҳалласининг чекка ҳудудига олиб бориб, калтаклаган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми “Б” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи Жиноят процессуал кодексининг 221-моддаси тартибида ушланган.







